Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг М А Ъ Л У М О Т И

×

 2020-05-29 18:32:21    161

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг

М А Ъ Л У М О Т И

Жорий йилнинг 29 май куни соат 05:23 да Фэйсбук ижтимоий тармоғида Фэйсбук фойдаланувчиси Субхан Исаев имзоси билан “ПРЕЗИДЕНТУ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ОТ ИМЕНИ ЖИТЕЛЕЙ СОХСКОГО РАЙОНА ФЕРГАНСКОЙ ОБЛАСТИ” рукни остида рус тилида мақола эълон қилинган. Тарқатилган хабарда Сўх тумани бевосита Ӯзбекистон Республикаси таркибидаги туман ҳисобланиб, тӯрт томондан Қирғизистон Республикси билан чегарадош бӯлганлиги боис, анклав туманлиги таъкидланган. Сўх туманига кириб бориш ва тумандан Фарғона вилоят марказига чиқиш йӯллари Қирғизистон Республикаси орқали бӯлганлиги ва йӯлларда қӯшни Республиканинг чегара қӯшинлари ва ички ишлар ходимлари томонидан таъмагирлик ҳолатлари авж олганлиги ва бу ишлардан барча чегара ҳудуди орқали ҳаракатланадиган йӯловчиларнинг сабр косаси тӯлганлиги қайд этилган. Шунингдек, Қирғизистон Республикаси орқали ӯтадиган автомобил йӯлларининг бир қисми талаб даражасидла эмаслиги ва тошлоқ йӯллардан иборат эканлиги кӯрсатилган.

    Коронавирус пандемияси даврида чегаралар ёпилганлиги ва икки томон битимига кӯра Сўх туманига олиб келинадиган озиқ-овқат, дори-дармон, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва бошқа ҳаёт учун зарур бӯлган маҳсулотлар ортилган машиналар карвони ҳафтада бир ёки икки маротаба ӯтказиб келинаётганлиги мақолада кӯрсатилган. Лекин икки кундан бери маҳсулотлар, асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган автомашиналар Қирғизистон Республикасининг Қадамжой назорат ӯтказиш пунктида қолганлиги маълум қилинган. Келтирилган маълумотга кӯра, маҳсулотлар ортилган юк автомашиналар Қирғизистон чегарачилари томонидан ӯтказилмаяпти, яъни маҳсулотларни Сўх туманига ӯтказиш учун Қирғизистон Республикаси чегарачилари томонидан таъқиқ  қӯйилган.

    Сўх тумани ҳокимининг чегара масалалари бӯйича маслаҳатчиси С. Ҳомиджоновнинг берган маълумотига кӯра, ҳақиқатан ҳам - “Туманда яшовчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаролар томонидан вилоятнинг шаҳар-туманларидан, туман ҳудудига олиб келинаётган маҳсулотларни Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Қадамжой туманида жойлашган чегара-назорат ӯтказиш пункти ходимлари томонидан ӯтказилмаётганлиги тӯғрисида фуқаролар томонидан шикоятлар билдирилган.

    2020 йилнинг 29-май куни Фарғона тумани Водил чегара-назорат ӯтказиш пунктида Сўх туманига ӯтиш учун навбатда турган ҳайдовчилар билан олиб борилган суҳбат давомида Қирғизистон Республикаси Баткен вилояти Қадамжой туман чегара пости ходимлари бутунлай янгиланганлиги сабабли назорат-ӯтказиш пунктидан автомашиналарнинг ҳаракатланиши чеклаб қӯйилганлиги, ҳозирги вақтда Водил ва Қадамжой чегара-назорат ӯтказиш пункти ӯртасидаги ҳал этилмаган ҳудудда тахминан 6 та юк автомашиналари навбат кутиб турганлиги, Водил назорат-ӯтказиш пунктида эса, тахминан 15-20 та юк автомашиналари навбатда турганлиги маълум бӯлди”.

    Сух тумани ҳокимининг чегара масалалари бӯйича маслаҳатчиси С. Ҳомиджоновнинг берган яна бир маълумотига кӯра, Қирғизистон Республикаси Қадамжой ва Баткен ҳокимлиги мутасаддиларига телефон орқали чеклашларнинг асосий сабаби сӯралган, лекин Қирғизистон томон аниқ жавоб бермаганлиги маълум бӯлди.

             Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати