Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Фавқулодда вазиятларни олдини олиш бӯйича махсус ӯқув-машқлари ӯтказилди

×

 2020-05-28 15:41:49    210

PDF юклаш
Чоп этиш


Фавқулодда вазиятларни олдини олиш бӯйича махсус ӯқув-машқлари ӯтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги “Тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш борасида чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-585-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси раиси тасдиқланган 2020 йил 23 март кунидаги № 01-25/1-1626-сонли Ҳукумат комиссияси мажлисинининг 1-сонли баёни, Фарғона вилояти ҳокими–Тошқинга қарши вилоят комиссияси раиси тасдиқланган 2020 йил 25 март кунидаги 71/01-49-сонли баёни ижросини таъминлаш  мақсадида, 2020 йилнинг баҳор-ёз мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган сел ва сув тошқинлари билан боғлиқ табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, сел ва сув тошқинларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш мақсадида, туман ҳокими Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 27 апрель кунидаги “Тумандаги сел йўлларини тозалаш ҳамда қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш тўғрисида”ги 4-сонли буйруғига асосан 2020 йил 27 май куни “Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  “Сариканда” селхонаси”ни тозалашда туман ирригация бўлими ҳамда Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқда туман ҳокимининг ўринбосари томонидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Махсус-тактик ўқув машқи давомида туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинидаги 125 та хонадонларни 28112 м2  дезинфекция ишлари олиб борилди. Туман автойул хизмати  томонидан Тимсол ва Ҳазрати Али кўчаларини 150 метр жойи 99 м3 шағал ётқизилиб ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан 380 метр ички ариқлар тозаланди.

Махсус тактик ўқув машқ давомида  Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Сариканда” селхонаси  170 п/м жойи  1550 м3  шағалдан тозаланди ҳамда селхонанинг сел тусиш дамбаси кутарилиб мустаҳкамланди. Ушбу ишларни бажаришда 108 нафар туман ФМ хизматлари ва маҳалла аҳолиси қатнашиб, 11 та турли русмдаги техникалар жалб этилди.

 

Ж. Жалолов  - бўлим бошлиғи,

                    подполковник