Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 150 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Эҳтиёжманд оилалар қӯллаб-қувватланмоқда

×

 2020-05-28 13:57:47    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Эҳтиёжманд оилалар қӯллаб-қувватланмоқда

         Аҳолининг ижтимоий кӯмакка мӯҳтож қатламини ҳар томонлама қӯллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш, ҳолидан хабар олиб, камчилик ва муаммоларини бартараф этиш каби омиллар бугун ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси бӯлиши лозим. Чунки Ӯзбекистонда фуқароларнинг манфаати барча нарсадан устун. Аҳамиятлиси, қилинаётган барча ғамхӯрликлар фуқароларнинг манфаатини кӯзлаб амалга оширилаётир.  

         " - Маҳалламизда "Саховат ва кӯмак" умумхалқ ҳаракати доирасида кӯп арзирли ишлар амалга оширилди. Саховатпеша тадбиркорларимизнинг қилинган барча хайр-эҳсонлари маҳалламиздаги эҳтиёжманд оилаларга тарқатиб берилди," - дейди Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Сафоев. Маҳалла раисининг сӯзларига кӯра, бугун маҳаллада яна бир хайрли иш амалга оширилмоқда. Қӯли очиқ саховатпеша инсонлар кӯмаги асосида маҳаллада яшовчи фуқаро Самежон Маманабиевнинг уйи таъмирланмоқда. Бундай ташаббусдан оила аъзолари жуда миннатдор. Таъмирлаш ишлари ҳақ тӯланадиган жамоат ишларига жалб этилган фуқаролар томонидан қилинаётганлиги ҳам маҳаллада меҳр-оқибат каби инсоний фазилат барқарорлигидан далолатдир.

         Қолаверса, маҳаллада  томорқадан самарали фойдаланиш тарғиботи ҳам яхши йӯлга қӯйилган. Айнан таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хонадон вакиллари бу масъалага алоҳида эътибор қаратишган. Уй бекасини ҳар доим томорқа ичидан топасиз.

         Хулоса, ӯрнида шуни айтиш мумкинки, бугун Сух туманида ҳар бир фуқаро бир юмуш билан банд, чунки “ҳаракатдан барака ҳосил бӯлишини” туман аҳли яхши билишади. Туманда “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги хайрли амаллар жадаллик билан давом этаётир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати