Хайрли амалларнинг мантиқий давоми
2020-05-27 18:35:52 193
Хайрли амалларнинг мантиқий давоми
"Саховат ва кӯмак" умумхалқ ҳаракати доирасида туманимизда хайрли амаллар ӯзиннинг мантиқий давомини топмоқда. Кам таъминланган оилалар, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож фуқароларга ҳар томонлама моддий ва маънавий кӯмак кӯрсатиш, субсидия асосида берилаётган иссиқхоналарни манзилли таъминлаш бӯйича ҳам кӯп ишлар қилинмоқда.
Бугун Соҳибкор маҳалласида жойлашган Ризоали Деҳқонов хонадонига ихчам иссиқхона етказиб берилди. Шунингдек, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож оилаларга ҳам саховатпеша тадбиркорлар томонидан ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бир марталик пул маблағлари туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Машрабжон Исломжонович Шарипов иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинлари мутасаддийлари томонидан тарқатиб берилди. Туманда "Саховат ва кӯмак" умумхалқ ҳаракати доирасида хайрли амаллар акцияси давом этаяпти.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати