Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 154 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Китоблар онлайн тарзда етказиб берилмоқда

×

 2020-05-26 16:50:11    123

PDF юклаш
Чоп этиш


Китоблар онлайн тарзда етказиб берилмоқда

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969–сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда COVID-19 – коронавирус пандемияси муносабати билан қўшимча чораларни белгилаш мақсадида Сўх туманидаги ахборот кутубхона марказининг ички меҳнат тартиби қоидаларига ходимларнинг масофадан туриб – уй режимида ишлаши, бундай иш режимларидаги меҳнатни ташкил қилиш ва иш ҳақи тўлашга доир қўшимчалар киритилди.

         Карантин вақтидаги вирусдан ҳимоя қилиш мақсадида, ходимлар меҳнат фаолияти жиҳатидан қуйидаги тоифаларга бўлинди:

         - меҳнат таътилига чиқадиган ходимлар;

         - иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқадиган ходимлар;

         - масофадан – уйдан туриб ишлаш режимига ўтказиладиган ходимлар;

         - меҳнат фаолиятини давом эттирадиган ходимлар.

          Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб АКМ мутасаддий ходимлари масофадан, яъни уйдан туриб, китобхонларни электрон "ONLINE", "Telegram" ва "Facebook" каналлари орқали керакли электрон китоблар билан таъминлаб боришмоқда. Ахборот кутубхона маркази 2020 йилнинг 1 апрелидан 14 майига қадар 4872 та кутубхонага оид плакатлар, 8903 та кутубхона ҳужжатлари ва фойдаланувчиларга тақдим этилган ҳужжатлар, 2248 та аудио китоблар ва ҳикоялар, 64 та овозли ҳикояларни туман ахборот кутубхона маркази каналлари орқали китобхонлар ва китобсевар ӯқувчиларга етказиб бериш учун ҳаракат қилишмоқда. Бундай хизмат кӯрсатиш тартибидан китобсевар ӯқувчилар ҳам хурсанд, чунки уларга зарур бӯлган адабиётлар ходимлар томонидан қисқа вақтда топиб етказиб берилмоқда – дейилади Сух тумани Ахборот кутубхона маркази директори Зафаржон Ғаниевнинг бизга берган маълумотида.

         Сўх АКМнинг телеграмдаги расмий канали - t.me/suxakm2020 ва Фэйсбукдаги расмий саҳифаси: https://www.facebook.com/groups/824034121444912/, Китобсевар ӯқувчилар мана шу манзилларга ҳам мурожаат этиб, севимли китоб ва адабиётларини топиб мутолаа қилишга имкониятлари борлигини ҳар бир китобхонга етказамиз. Китоб билимлар булоғи эканлигини асло унутмайлик.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати