Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Масъулият бор жойда бирдамлик ва аҳиллик бӯлади

×

 2020-05-25 10:56:11    176

PDF юклаш
Чоп этиш


Масъулият бор жойда бирдамлик ва аҳиллик бӯлади

         Республикамизда Президентимиз томонидан асос солинган “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида саховатпеша инсонлар ва қӯли очиқ фуқароларимиз томонидан кӯп хайрли ишлар, саховат амаллари бажарилмоқда. Аслида саховат ва кӯмакка ҳар доим интиладиган инсонлар яшайди бу кӯҳна ва навқирон заминда.

         Туманимизнинг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида айни рӯзаи Рамазон кунларида хайрли амаллар кенг қулоч ейди десак, асло адашмаган бӯламиз. Бу борада маҳалланинг ёш раиси Субҳонали Нишонов бошчилигида кӯп арзирли ишлар амалга оширилди. Рамазон Ҳайити арафасида ҳам Ҳазрати Али, Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддийлари ва бошқа мутасаддий идоралар ҳамкорлигида “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ижтиоий кӯмакка мӯҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди. Бу фуқароларга гӯшт, тиббий ниқоблар ва ширинликлар тарқатилди. Шунингдек, аҳоли ӯртасида бу ҳудудда коронавирус пандемиясига қарши кураш бӯйича ҳам кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳаллада саховатпеша инсонларнинг сафи ҳам кӯпаймоқда. Жумладан, Ҳазрати Али маҳалласида яшовчи Сӯҳроб Раҳмонқулов ва Ровон маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган тадбиркор Исроил Аловиддиновлар томонидан ҳам маҳаллада яшовчи 7 нафар кам таъминланган фуқаролар хонадонларига бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалар бепул етказиб берилди. Айтиш мумкин, туманнинг иккинчи секторида ҳам “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эътироф этишга лоийқ ишлар амалга оширилаётир.

         Қайд қилиш лозим, Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини  раиси ташаббуси билан бошқа маҳаллаларда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар ҳам баҳраманд бӯлишмоқда. Икккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Ф. Абдувалиев ташаббуси остида секторнинг Қалъа маҳалласида жойлашган кам таъминланган, айни дамда таъмирлашга мӯҳтож бӯлган фуқаро хонадонига моддий ёрдам кӯрсатилмоқда. Биринчилардан бӯлиб, бу хайрли ташаббусни Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддийлари қӯллаб-қувватлашди. Маҳалла номидан ушбу фуқаро хонадонига 6 дона терак ҳадя қилинди.

         “Маҳалла фуқаролар йиғини ёнидаги бинони эскириб қолгани боис, туман ҳокими розилиги билан бузиб, янги иншоот барпо этаяпмиз. Энди эски бино ӯрнида янги мажлислар зали пайдо бӯлади. Маҳалла аҳли кӯмаги ва ҳомийларимизнинг моддий ёрдамлари туфайли бугунги кунда бинонинг том          қисмини ёпишга киришдик” – дейди маҳалла раиси Субҳонали Нишонов. Айтиш мумкинки, маҳалла ободончилиги йӯлида Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли бамаслаҳат, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишаётир. Янги мажлислар залини томини ёпиш учун фуқаролар Салимжон Ҳакимов, Шуҳратжон Соттиев, Зоитжон Мирзобеков, Ҳабибжон Жураев, Файзиддин Шодиев, Умеджон Сотиволдиев, Илҳомжон Собиров, Набижон Шукуров, Икромжон Шодиев, Бадалбой Бадалов, Исмоилжон Аюбов ва Эркабой Саъдуллоевлар томонидан берилган тераклар кесилиб, тайёрлаб қуйилди.

         Ҳа, агар маҳаллада бирдамлик ва аҳиллик бӯлса, ободончилик ишларига ҳар доим имконият топилади, чунки ҳамжиҳатлик бӯлган ҳудудда бекорчи ишларга вақт йӯқ. Бу эса, маҳалла раисининг ӯз вазифаси ва фаолиятига масъулият билан ёндошувига боғлиқ деб ӯйлаймиз.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати