Маҳалла ободлигига ёшларнинг ҳиссаси
2020-05-25 10:35:39 245
Маҳалла ободлигига ёшларнинг ҳиссаси
Маҳалла ободлиги – буюк Ватан ободлигидир. Маҳаллаларимиз, яшаётган манзилларимиз, уйимиз, хонадонларимиз обод бӯлса, кӯнгилларимизда ҳам хотиржамлик маскан топади. “Бизнинг маҳалламизда саховатпеша ҳомийлар томонидан Рамазон Ҳайитии арафасида катта иш амалга оширилди. Маҳалла қабристонига туташ бино ва иншоотлар қӯли гул ёш усталар томонидан таъмирланди ва бу бинолар эндиликда маҳалла кӯркига ӯзгача чирой бағишламоқда. Маҳаллада яшовчи 1980 йилда туғилган ёшлар ҳомийлигида ушбу бинолар қайта таъмирланди. Уларга маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли номидан миннатдорчилик билдирамиз” – дейди Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Сафоев.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда номоддий-маънавий иншоотларни асраш ва уларни ободончилигига алоҳида эътибор қаратиш давлат сиёсати даражасига кӯтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Қабристонларни обод этиш, аждодларимиз макон топган гӯшаларни ҳамиша тоза ва покиза тутиш ӯтганларга нисбатан кӯрсатилган иззат ва ҳурмат белгиси, шунингдек, бой ва умрбоқий қадриятларни асраш демакдир. Маҳаллаларимиздаги ободлик ва озодаликка ҳисса қӯшаётган барча инсонларга омад ёр бӯлсин.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати