Тадбиркорнинг муаммо ва камчиликлари устида ишлаш ва уларга амалий ечим топиш куннинг асосий ва долзарб масаласи
2020-05-23 18:25:28 169
Тадбиркорнинг муаммо ва камчиликлари устида ишлаш ва уларга амалий ечим топиш куннинг асосий ва долзарб масаласи
Аввал хабар берганимиздек, Сух туманининг секторлар кесимида тасдиқланган жадвалга асосан туман ҳокими бошчилигида тадбиркорларнинг сайёр қабули ӯтказилмоқда. Режага асосан, бугун туман ҳокими мутасаддий идоралар вакиллари билан туманнинг 3-секторида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашди. 3-сектор таркибига Қизилқиёқ, Ҳушёр, Себзор, Қақир, Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинлари киради.
Айтиш мумкинки, ушбу ҳудудда ҳам ҳукумат ва бевосита Президентимиз томонидан берилаётган эътибор доирасида тадбиркорлик ривожланмоқда. Лекин, соҳа ривожига тӯсқинлик қилаётган бир неча омиллар борки, бу омиллар 2020 йил 19 май куни тадбиркорликни қӯллаб-қувватлашга қаратилган қӯшимча чора-тадбирлар масаласида ӯтказилган ҳукумат видеоселектор йиғилишида ҳам Президентимиз томонидан алоҳида таъкидланиб, бу йӯналишда баъзи раҳбарларнинг олиб бораётган ишлари қониқарсиз ва талаб даражасида эмаслиги қайд этилган эди. Президентимиз таъкидлаганларидек – “Пандемия даврида карантин талабларига риоя қилиб яшаш ва ишлашни ӯрганиш, "Инқирозга қарши шунингдек, иқтисодиётни тиклаш бӯйича курашиш”, ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини қӯллаб-қувватлаш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси бӯлиши лозим”.
Сух тумани ҳокими Ф. Усаров, туман ички ишлар бӯлими бошлиғи, учинчи сектор раҳбари С. Саидмӯсаев, Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кӯриб чиқиш қабулхонаси Сух туманидаги бӯлими мудири М. Жумаевлар иштирок этган сайёр қабулда ҳудуддаги 15 нафар хусусий тадбиркорлар қатнашиб, муаммо ва камчиликлари борасида туман ҳокими ва мутасаддий раҳбарларга мурожаат этишди. Таъкидлаш лозимки, сайёр қабул карантин тартиб-қоидаларига қаттиқ риоя қилган ҳолда ӯтказилди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатларни ӯрганиб чиқиш ва натижаси бӯйича муаллифга маълум қилиш учун туман ҳокимининг ӯринбосарлари, туман ҳокимлигининг масалага дахлдор аппарат ходимлари, корхона, ташкилот ва бӯлимларига тегишли топшриқлар берилди. Жумладан, мутасаддий идоралар вакилларига бир кун муддатда жисмоний ва юридик шахсалар билан ӯтказиладиган қабул давомида тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан назорат-режа ишлаб чиқиш ва тасдиққа киритиш, мурожаатларда кӯтарилган муаммоларнинг амалий ечимларини топишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, бажарилишини назоратга олиш, қабул давомида келиб тушган мурожаатларни белгиланган тартибда ӯрганиб чиқиш ва қонуний ҳал этиш чораларини кӯришдек вазифалар топширилди. Дарҳақиқат, тадбиркорлар томонидан билдирилган ҳар бир фикр-мулоҳаза, таклиф ва муаммо-камчиликлар, шунингдек, мурожаатлар ӯз вақтида, ижобий ҳал этилиши лозим. Бу давр ва замон талаби. Тадбиркорнинг талаб-истаги вақтида ижобий ҳал этилсагина, натижага эришиш мумкин.
Айтганимиздек, ушбу секторда ҳам тадбиркорликни ривожлантиришга тӯсқинлик қилаётган ва тадбиркорнинг йӯлига ғов бӯлаётган муаммолар борки, уларнинг ечими раҳбарнинг салоҳияти ва масъулиятига боғлиқ. Белгиланган режага асосан, тадбиркорларнинг навбатдаги сайёр қабули 25 май куни туманнинг 4-секторида ӯтказилади. Тадбиркорнинг муаммо ва камчиликлари устида ишлаш ва уларга амалий ечим топиш куннинг асосий ва долзарб масаласи эканлигини асло унутмаслигимиз лозим.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати