Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ – ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

×

 2020-05-22 18:27:31    168

PDF юклаш
Чоп этиш


ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ – ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

         Тадбиркорликни ривожлантириш, жойларда соҳа вакилларига муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш, тадбиркорлар муаммо ва камчиликларини ечилишида амалий кӯмак ва ёрдам кӯрсатиш каби омиллар бевосита ҳар бир раҳбар зиммасига катта масъулият юклаши табиий ҳол. 2020 йил 19 май куни бевосита Президентимиз раҳбарлигида бӯлиб ӯтган ҳукумат видеоселектори йиғилишида айни юқоридаги масалалар муҳокама қилиниб, баъзи ҳудудларда олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги танқид қилинган эди. Албатта, давлатимиз раҳбари танқидларидан асосли хулоса чиқариб, бу йӯналишда таъсирчан чора-тадбирлар белгилаш, белгиланган чора-тадбир ва аниқ режалар асосида ишлаш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси бӯлиши лозим.

         Бугун туманнинг иккинчи сектори ҳудудида бевосита туман ҳокими Фаррух Усаров, иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Ф. Абдувалиев, Ӯзбекистон Республикаси бош Вазири қабулхонасининг туман бӯлими мудири М. Жумаев ва туман адлия бӯлими бошлиғи М. Қодиралиевлар иштирокида сектор ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг сайёр қабули ӯтказилди. Сайёр қабул коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ӯтказилди. Сайёр қабулда секторнинг Истиқлол, Навобод, Офтобрӯ, Сариканда, Ҳазрати Али маҳаллаларидаги тадбиркорлар қатнашиб, туман раҳбари ва мутасаддийларга камчилик ва уларни қийнаётган муаммолар ҳақида мурожаат этишди. Қабулда жами 6 нафар тадбиркорлар томонидан 11 та мурожаат баён этилиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли корхона-ташкилотларга юборилди.

         “Мен неча маротаба тегишли идораларга бир муаммо юзасидан мурожаат этганман. Мақсадимиз тадбиркорликни ривожлантириш ва албатта, ӯзимизни бандлигимизни таъминлашдан иборат. Менга сартарошхона қуриш учун ер майдони керак. Шунда амалий ёрдам берсангиз” - дея туман ҳокимига мурожаат этди Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Субҳонжон Нишонов. Сайёр қабулдан сӯнг мурожаат қилган фуқаро билан биргаликда тадбиркорга фаолиятини бошлаши учун берилиши лозим бӯлган ҳудудлар ӯрганиб чиқилди. Ӯрганишлар жараёнида фуқаронинг муаммоси туман кадастр идораси мутасаддийларининг кӯмагида ечиладиган бӯлди.

         Дарҳақиқат, тадбиркорликни ривожлантириш ва соҳа ходимларига муносиб шароитлар яратиб бериш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Агар ҳар бир мурожаат қонун доирасида ҳал этилса, тадбиркор манфаатига хизмат қилиши табиий ҳол. Шунингндек, ӯтказилган сайёр қабул жараёнида барча фуқароларга ҳуқуий маслаҳатлар ҳам берилди. Албатта, тадбиркор манфаати қонуний йӯл билан ҳам этилсагина, кӯзланган натижага эришилади. Ӯзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини билган тадбиркор ривожланишга ҳисса қӯшиши ҳам айни ҳақиқат. Барча мурожаатларга мутасаддий идоралар вакиллари томонидан зарурий жавоб ва тасиялар берилди.

         Айтиш лозим, туманда фаолият олиб бораётган ҳар бир сектор раҳбари томонидан тадбиркорларнинг сайёр қабули ӯтказилиши бӯйича жадвал қабул қилинган бӯлиб, жадвалга асосан секторлар кесимида бевосита туман ҳокими бошчилигида тадбикорлар билан учрашувлар ӯтказилмоқда. Режага асосан, 23 май куни 3-сектор, 25 май куни туманнинг 4-сектори ҳудудида тадбиркорларнинг сайёр қабуллари карантин тартибларига қатъий риоя этилган ҳолда ӯтказилади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати