Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қӯллаб-қувватлаш – куннинг долзарб мавзуси
2020-05-22 18:09:41 162
Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қӯллаб-қувватлаш – куннинг долзарб мавзуси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 19 май кунги тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан республикамизнинг баъзи ҳудудларида тадбиркорларга берилаётган эътибор, тадбиркорликни ривожлантириш бӯйича амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги танқид остига олинган эди. Албатта, давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикр ва эътирозлардан ҳар бир ҳудуд раҳбари хулоса чиқариб, бу йӯналишда тизимли ишлар олиб бориши талаб этилади. Президентимиз томонидан берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида бугун Сух туманининг биринчи сектори ҳудудида бевосита сектор раҳбари, туман ҳокими Фаррух Усаров бошчилигида коронавирус пандемияси даврида эълон қилинган карантин тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳудуддаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муамммоларини ўз вақтида ечишга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича сектор биносида тадбиркорларнинг сайёр қабули ӯтказилди. Ӯтказилган сайёр қабулда Тул, Қалъача, Ғазнов, Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар қатнашиб, туман ҳокимига мавжуд муаммо ва камчиликларини баён этишди.
“Мен бир неча йилдан бери тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Бизга берилаётган эътибордан рӯҳланиб, маҳаллада макарон ишлаб чиқариш цехи очиб, бир неча йил фаолият олиб бордик. Лекин мана уч йилдирки, цех фаолияти тӯхталиб қолган. Фаолиятимизни тиклаш учун маблағ лозим. Бу муаммо юзасидан туманимиз ҳокимига мурожаат этувдим, сайёр қабулдан сӯнг мана, ӯзлари келиб, асл ҳолатни ӯрганишди. Туман ҳокими тавсияси билан эндиликдла мен банкдан олинадиган кредит орқали фаолиятимни тиклашим мумкин. Шунингдек, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ниятим ҳам йӯқ эмас. Албатта, берилаётган бундай эътибордан рӯҳланиб, туманимиз иқтисодиётининг ривожига ӯз ҳиссамни қӯшишга астойдил ҳаракат қиламан” – дейди Ғазнов маҳалласида фаолият олиб бораётган тадбиркор Тилло Нусратулллоев. Дарҳақитқат, сайёр қабулдан сӯнг, туман ҳокими Фаррух Усаров ва Бош вазир қабулхонасининг Сух тумани бӯлими мудири Масуджон Жумаев томонидан “Гузари Баҳригул” хусусий корхонаси таркибида фаолият олиб борган макарон цехи фаолиятини тиклаш бӯйича тадбиркорга зарурий тавсиялар берилди.
Бу ӯтказилган сайёр қабулдан биргина мисол холос. Бугун яна 6 нафар тадбиркорлар ҳам ӯзларининг муаммо ва камчиликлари ҳақида туман ҳокимига мурожаат этишди. Билдирилган барча муаммолар қисқа муддатларда ҳал этилиши туман ҳокими томонидан таъкидланди. Ҳар бир муроржаат қилган тадбиркорга туман ҳокимининг ташриф қоғозлари тақдим этилди. Дарҳақиқат, тадбиркорларни қийнатган муаммо ва камчиликлар ижобий ҳал қилинса, ҳудудда ривожланиш ва тараққиёт бӯлади. Зеро, тадбиркорликни ривожлантириш ва соҳа вакилларига зарурий шароитларни яратиб бериш давлат аҳамияти даражасидаги масала ҳисобланади.
Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қӯллаб-қувватлаш бӯйича навбатдаги чора-тадбирлар тӯғрисида”ги ПФ-5996-сонли Фармони билан берилаётган имтиёзларни тадбиркорларнинг кенг қатламига етказиш бӯйича ҳам Сух туманида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир. Бугун бевосита Бош вазир қабулхонасининг Сух туманидаги бӯлими мудири Масуджон Жумаев биринчи сектор ҳудудидаги барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларга Фармоннинг асл мақсади ва мазмун-моҳияти бӯйича тушунтириш ишлари олиб борди.
Албатта, қилинаётган барча ҳаракатлар жамиятимизда тадбикорларга кенг ва қулай шароитлар яратиб бериш, тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат. Берилаётган барча эътибордан тадбиркорларимиз ҳам рӯҳланиб, Ватан ривожи ва тараққиётига, иқтисодиётимизнинг юксалишига ӯзларининг арзирли ҳиссаларини қӯшишади деб ишонамиз. Тадбиркори эъзозланган юртда тараққиёт ва ривожланиш бӯлиши синалган ҳаётий ҳақиқат эканлиги рост гап.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати