Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътиборли бӯлиш – давр талаби

×

 2020-05-20 09:10:18    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътиборли бӯлиш – давр талаби

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Сух тумани Халқ қабулхонаси мудири туман ҳокими ҳамкорлигида туманнинг энг чекка қишлоқларидан ҳисобланган  Ғазнов маҳалласида амалга оширилган сайёр қабулда маҳалланинг Шоликор кӯчасида яшовчи Талиев Р. маҳаллада электр кучланиши пастлиги, қушимча ток трансформатори ўрнатиш зарурлиги ҳақидаги муаммо ҳал этилмаётганлиги тўғрисида мурожаат этган эди. Мурожаат туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан ўрганилди. Шундан сӯнг, маҳаллада бир дона ТПТМ-100 русумли ток трансформатори соҳа мутахассислари томонидан ўрнатилиб, муаммо бартараф этилди.  

         Туман прокурори билан икинчи секторнинг Офтобрў маҳалласида амалга оширилган қабулда маҳалланинг Дашт кӯчаси 72-уйда яшовчи Бобоев А.нинг маҳаллага келадиган асосий йул йиллар давомида таъмирланмасдан келаётганлиги ҳақидаги мурожаати асосида туман йуллардан фойдаланиш бўлими томонидан 150 метр йул таъмирланиб, 50 милион сўмлик иш хажми бажарилди.

         Бугун айтиш мумкин, аҳоли мурожаати билан ишлаш ва мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш тизими ӯзининг самараларини бермоқда. Зотан, аҳоли дарду муаммоси билан ишлаш ва уларнинг бартараф этилишидаги ҳаракатлар давлат сиёсати даражасига кӯтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати