Бозорларимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи арзонми?
2020-05-19 17:05:51 189
Бозорларимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи арзонми?
Бозорларимиз тӯкин-сочинлиги халқ фаровонлигининг энг муҳим омили, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш эса, халқ розилигига сабаб бӯлади. Коронавирус пандемияси ва карантин тартиби жорий этилгандан сӯнг, бу йӯналишда туманимизда кенг қамровли ишлар олиб борилди. Карантин тартиби жорий этилган кундан бошлаб, бу йӯналишда туманимизда тизимли ишлар олиб борилаётир. Бозорлар ва савдо расталаридаги энг асосий талаб - маҳсулотларнинг сифати, яна бир муҳим жиҳати маҳсулотлар нархини асоссиз оширмасликка қаратилган. Бугун туман ҳокими Фаррух Усаров бевосита туман марказий бозорининг Ҳушёр маҳалласидаги шохобчасида бӯлиб, савдо-сотиқ жараёнлари, истеъмолчиларнинг талаб-истаклари ва мавжуд камчилик- муаммоларни ӯрганди. Ӯрганиш жараёнининг натижаси - нархлар барқарор ва халқ тадбиркорлар фаолиятидан миннатдор.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати