Саховат амалларида депутатларнинг иштироки
2020-05-19 16:58:31 208
Саховат амалларида депутатларнинг иштироки
"Саховат ва кӯмак" умумхалқ ҳаракати доирасида туманимизнинг барча ҳудудларида хайр-эҳсон амаллари кенг қулоч ёйган. Қӯли очиқ инсонлар, саховатпеша тадбиркорларимиз бу йӯналишда ӯрнак бӯлишаётир. Шани ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бундай эзгу амалларда депутатларимизнинг ҳам фаоллиги сезилаяпти. Зотан, депутат халқ билан ҳукумат ӯртасидаги кӯприк саналади. Депутатларга халқ ишонч билдириб овоз берган. Халққа хизмат қилиш, халқ билан биртану биржон ва ҳамнафас бӯлиш депутатларнинг асосий вазифасидир. Ленбург сайлов округидан туман Кенгашига сайланган депутат Ровзахон Ҳакимова ҳам рӯзаи Рамазон кунларида маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд оилаларга ташриф буюриб, туман ҳокими Фаррух Усаров билан биргаликда маҳалладошларига эҳсонлар тарқатди. Энг муҳими инсон учун эътибор саналади. Ӯз халқига, сайловчиларига содиқ ва вафодор бӯлган депутат албатта фаолияти давомида муваффақият қозонади.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати