Аҳолига ихчам иссиқхоналар берилмоқда
2020-05-19 16:46:54 198
Аҳолига ихчам иссиқхоналар берилмоқда
Томорқадан самарали фойдаланиш бӯйича туманнинг биринчи сектори ҳудудида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Томорқа даромад манбаи эканини теран англаган фуқароларимиз бугун ҳар бир қарич ерни олтинга тенглигини ҳам яхши билишади. "Озод" ширкат хӯжалиги ҳудудига баҳор туман марказига нисбатан бир ой олдинроқ келади" деган одам муболаға қилмаган бӯлади. Феврал ойида экилган картошка Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида ҳосил беришни бошлади. Шунингдек, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож ва кам таъминланган оилаларга ҳам субсидия асосида иссиқхоналар берилиши қӯшимча даромад манбаи ҳисобланади. Ленбург маҳалласида яшовчи фуқаро, боқувчисини йӯқотган аёл - Ҳамидахон Мирзобековага ҳам туман ҳокими иштирокида ихчам иссиқхона тақдим этилди. Бундай эҳсондан Ҳамидахон-опа ва фарзандларининг қувончи чексиз.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати