Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Медиация нима?

×

 2020-05-19 09:14:04    1230

PDF юклаш
Чоп этиш


Медиация нима?


2018 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.  Ушбу қонун билан фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низолар, шунингдек якка меҳнат низолари ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тарафларнинг медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида, суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиация тартиб-таомили қўлланилиши белгиланди.

Медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули. Қабул қилинган ҳужжатга асосан у низоларнинг 3 та тоифаси бўйича амалга оширилиши мумкин:

  • фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, ш.ж. тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низолар;
  • якка меҳнат низолари;
  • оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар.

Ҳозирги кунда ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқий тизимида низони судгача олиб бормасдан, муқобил йўл билан ҳал қилишга қаратилган медиация — яраштирув процедураси алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистонда ҳам чинакам бозор механизмларининг жорий қилиниши ва амалга оширилиши бозор муносабатларининг ҳар бир соҳасини тартибга солувчи зарур ҳуқуқий замин яратилишини талаб қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг имзоси билан куни кеча амалиётга татбиқ қилинган “Медиация тўғрисида”ги қонун муомалага медиацияга оид янги тушунчаларни олиб кириши баробарида, жамият ҳаётининг яна бир соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган бўлди. Айни пайтда Ўзбекистон низоларни ҳал қилишнинг муқобил усули, медиациядан фойдаланишнинг дастлабки босқичида турибди.
Асосан медиация — инглиз тилидан таржима қилинганда “воситачилик” маъносини англатади. У келиб чиққан низони тарафларнинг ўзаро мақбул қарорга эришиш мақсадидаги ихтиёрий розилиги асосида, холис бўлган шахс, яъни медиатор кўмагида ҳал қилиш усулидир. Бугунги кунда Ўзбекистонда медиацияга ўхшаш яраштирув процедуралари турли низоларни ҳал этишда қўлланиб келинади. Жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан низолашаётган тарафларни, хусусан, қўшнилар ўртасидаги низоларни, оилавий низоларни яраштириш фаолиятини ҳам медиациянинг бир шакли сифатида кўриш мумкин. Жамиятимизда аввалдан маҳалла раислари қўшнилар, оила аъзолари, эр-хотин ўртасидаги низоларни ҳал этиш вазифасини, яъни медиатор вазифасини бажаришган.

Хорижий давлатлара масалан Буюк Британияда медиация барча категориядаги суд ишларида қулланилади. Пробация хизмати жабрланувчи ва айбланувчи уртасида етказилган зарарни бартараф этиш лозимлигини тушунтириб воситачиликни амалга ошириши мумкин. Агар медиация жараёнида томонлар уртасида келишувга эришилса ва шартнома имзоланса, ишни кураётган судья бу холатни жазони енгиллаштирувчи холат сифатида эътиборга олади. Натижада иккала томон хам манфаат куради. Жумладан, жабрланувчи айбдорга жазо тайинлаш жараёнида бевосита қатнашган ҳолда, шартноманинг мажбурий шарти булган компенсация михдорини узи белгилайди. Ўз навбатида айбдор хам узига нисбатан тайинланаётган жазонинг енгиллаштиришида манфаатдор булиб ҳисобланади.

Буюк Британияда қулланиладиган медиациянинг яна бир тури бу полиция медиацияси булиб, тарихан дастлаб вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилганда қўлланилган, кейинчалик эса айбдор ёшидан қатъи назар барча ёшдагиларга нисбатан қўлланила бошланган.

Шу тариқа, медиация – олдинги механизмлардан фарқланувчи янги кўриниш. Ҳар қандай янгилик каби у амалиётда синовдан ўтказилади.


Б. Эназаров - Сўх туман адлия бўлими

                          бош маслаҳатчиси