Сух туманидаги Жавпая массиви – имкониятлари кенг ҳудуд
2020-05-18 17:14:44 273
Сух туманидаги Жавпая массиви – имкониятлари кенг ҳудуд
Диёримиз – бетакрор Сух тумани гарчи тӯрт томондан пурвиқор тоғлар билан ӯралган гӯша бӯлсада, келажакда ривожланиш ва тараққиёт учун мавжуд бӯлган имкониятлари чексиз. Туманимизда ӯзлаштирилмаган, таҳқиқ этилмаган ҳудудлар борки, бу ҳудудлар туманнинг порлоқ келажаги, иқтисодий иқтидорига замина бӯлиши табиий ҳол.
Сухда 4 000 гектарга яқин қишлоқ хӯжалигида фойдаланадиган, яъни экин экишга яроқли бӯлган ва айни пайтда фойдаланишда бӯлган ер майдонлари бор. Бундан 1 777 гектарини экин ер майдонлари, 1 197 гектарини боғ, 57 гектарини тут плантациялари, 3 гектарини узумзор ва 668 гектарини аҳоли томорқа ерлари ташкил этади. Лекин ӯзлаштирилмаган, қишлоқ хӯжалигида фойдаланмайдиган ерларимизнинг масоҳати ҳам анча катта эканлиги қишлоқ хӯжалиги мутахассислари маълумотидан маълум бӯлди. “Озод” ширкат хӯжалиги, Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Жавпая массиви ана шундай стратегик имкониятларга эга бӯлган ҳудуд ҳисобланади. “Агар бу ерларга сув чиқарилса, туман иқтисодий салоҳиятига кӯмак берадиган, катта аҳамиятга эга бӯладиган ҳудуд бӯлади. Бунинг учун, ҳаракат ва интилиш лозим ва албатта, мутахассисларнинг ҳисоб-китоби зарур. Агар Жавпая массивининг суғорлишига муваффақ бӯлсак, туманда 1 000 гектар янги ерлар очилишига эраишамиз” – дейди Фарғона вилояти сув хӯжалиги бошқармаси бошлиғи А. Фозилов.
Мана бир неча кундирки, Фарғона вилояти сув хӯжалиги бошқармаси бошлиғи А. Фозилов туманимизда меҳмон бӯлиб, соҳа мутахассислари, айниқса, туманимиз ҳокими Фаррух Усаров билан биргаликда туман узра қишлоқ хӯжалигида фойдаланмаётган, бӯш турган ерларни ӯрганишмоқда. Ҳушёр маҳалласидаги Дукур, Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинига туташ бӯлган Қайроқ массиви, Қирғизистон Республикаси чегарасида жойлашган Тоён ва Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Жавпая кенгликлари обдон ӯрганилмоқда. Ӯрганишлардан асосий мақсад мавзелар имкониятидан келиб чиқиб, бу ҳудудларга сув чиқариш ва йиллардан бери бӯш турган ерларга оби ҳаёт олиб келиб, аҳолига фойдаланиш учун тарқатиб бериш ва албатта, куннинг асосий мавзуси – ишсизлик муаммосини ечишга эришиш ва аҳоли бандлигини таъминлашдан иборат.
Айтиш мумкинки, туманимиз ҳудудида ҳали инсон оёғи етиб бормаган жойлар бор. Улар ӯрганишга, ӯзлаштиришга мӯҳтож. Ана шундай ҳудудлардан бири Жавпая массиви ҳисобланади. Маълумотларга кӯра, истиқлолдан олдинги йилларда бу ерларга ота-боболаримиз арпа, буғдой каби зироатлар экиб, парваришлар экан. Жавпая массивининг ерлари тиконзор бӯлсада, қишлоқ хӯжалиги мутахассисларининг фикрича, бу ердаги тупрқонинг балл-баритети жуда баланд бӯлиб, бу ерларга оби ҳаёт олиб келинса, экилган зироатлардан мӯл-кӯл ҳосил олиш мумкин экан.
Ҳашаротлар, айниқса, чигиртканиннг минг хилини учратасиз Жавпаяда. “Ёз фасли келсангиз, ҳашаротлар Сизга йӯл очиб беради” – дейди туман ҳокимининг чегара масалалари бӯйича ӯринбосари Сарвар Ҳомиджонов. “Жавпаяга сув келса, ерлар агар ӯзлаштирилса, бу ҳашаротлар ӯзидан-ӯзи йӯқолиб кетади” – дея бизга юзланди Сух тумани Агросаноат мажмӯи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, бир неча йил қишлоқ хӯжалиги соҳасида фаолият олиб борган мутахассис Собиржон Норматов. Дарҳақиқат, Жавпая кенгликлари имконияти кенг бӯлган ҳудуд. Имкониятларни излаб топиб, бу ташна ерларга оби ҳаёт чиқаришдек масъулият соҳа мутахасислари зиммасига юкланади. Ишонамзки, бу бепоён кенгликлар ҳам келажакда ӯзлаштирилиб, туман иқтисодиётига манфаати тегадиган ӯзига хос ҳудудга айланади.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати