“Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракатининг самаралари
2020-05-16 23:20:00 221
“Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракатининг самаралари
Кам таъминланган, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож оилаларни моддий ва маънавий қӯллаб-қувватлаш, кекса, нуроний отахон ва онхонларнинг ҳолидан хабар олиш бизнинг халқимизга хос фазилат ҳисобланади. Айниқса, рӯзаи Рамазон кунларида бу эзгу амаллар юртимизда кенг қулоч ёйган.
“Бизнинг маҳалламизда 3174 нафар аҳоли истиқомат қилади. Хонадонлар сони 567 та, оилалар сони 653 тани ташкил этади. Ғазновда 35 нафар рӯйихатга олинган кам таъминланган оилалар мавжуд бӯлиб, ушбу оилаларга мунтазам равишда кӯмак кӯрсатиб келинмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари, фуқароларимизга субсидия асосида иссиқхона, чорва моллари, дори-дармон воситалари ҳам берилаётир” – дейди Ғазнов маҳалла фуқаролар ийғини раиси Халилжон Бобоев. Бундай эзгу амаллар ва хайрия акциялари айниқса, саховатпеша инсонлар, тадбиркорларимиз томонидан амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Бундай саховат амаллари давом эттирилиб, маҳаллада яшовчи фуқаро Аҳмадхон Жамоловнинг эҳсонлари ҳам кам таъминланган оилаларга тарқатиб берилди. “Бир кунда саховатпеша тадбиркорларимизнинг ҳиммати туфайли 20 дан ортиқ оилаларга 4 500 000 сӯмлик эҳсонлар тарқатилди” – деди бизга ҳамроҳ бӯлган маҳалла жоме масжиди имоми Шодибой Мамажонов.
“Ӯғлим, энг аввало, берилаётган эътибор учун мингдан-минг раҳмат. Биз жуда миннатдормиз. Лекин Сизга битта мурожаатим бор” – дея туман ҳокимига юзланди маҳалланинг ёши улуғ отахонларидан Жумабой-бобо Қосимов. Маълум бӯлишича, 85-ёшли отахон астма касаллиги туфайли хасталик ёстиғига михланиб қолган ва отахонга тиббий кӯмак ва тиббиёт муассасасида даволаниш жуда зарур. Туман ҳокимининг ташаббуси билан маҳаллага туман марказий шифохонасининг бир гуруҳ мутахассислари отахоннинг хонадонига етиб келишди ва тиббий кӯрикдан сӯнг, отахонни марказий шифохонага олиб бориб, даволаниш зарурлиги аён бӯлди. Айни дамда Жумабой-бобо Қосимов туман марказий шифохонасининг жонлантириш бӯлимида етакчи мутахассислар назорати остида даволанмоқда.
Сух туманида “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар мана шундай эзгу амалларга уланиб кетмоқда. Айтиш мумкинки, эзгу ниятлар билан бошланган умумхалқ ҳаракат ӯзининг ижобий самараларини бераяпти.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати