Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Тузилган режалар амалий ишга айланадими?

×

 2020-05-13 16:04:49    197

PDF юклаш
Чоп этиш


Тузилган режалар амалий ишга айланадими?

         Бугун олдимизда турган энг асосий ва долзарб масала - аҳоли бандлигини, айниқса, ёшларни домиий иш жойи билан таъминлашдан иборат. Бу йӯналишда туманимизнинг қишлоқ хӯжалиги соҳасида ҳам имконият доирасида ишлар олиб борилаётир. Соҳа мутасаддийларининг маълумотига кӯра, туманда мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тӯлиқ экин экилишини ташкил этиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бӯлиб бериш бӯйича асослантирилган ҳисоб-китоблар орқали ишлар амалга оширилаётир.

         Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хӯжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тӯғрисида”ги 1025-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2019 йил 30 декабрдаги 438-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида Сух тумани ҳокимининг 2020 йил 4 январдаги 1-сонли қарори қабул қилинган.

         Туманда жами 1197 гектар боғ майдони - шундан, “Озод” ширкат хӯжалигида 67 гектар, “Сух” ширкат хӯжалигида 236 гектар, “Ҳушёр” ширкат хӯжалигида 368 гектар, боғдорчилик йӯналишидаги фермер хӯжаликларида 424 гектар, ҳамда бошқа қишлоқ хӯжалиги корхоналари ҳисобида 102 гектар боғ майдони мавжуд. Ушбу боғ майдонларидан 2020 йил ҳосили учун жами 15 530 тонна мева, шундан – 7 680 тонна олма, 6 800 тонна ӯрик, 120 тонна нок, 220 тонна гилос, 120 тонна олхӯри, 310 тонна ёнғоқ, 280 тонна бошқа мева турларини етиштирилиши прогноз қилинмоқда. Мазкур 1197 гектар боғ майдонидан 812 гектар боғ қатор орасига қишлоқ хӯжалиги экинлари экилиши режалаштирилган бӯлиб, бугунги кунда 318 гектарига бошоқли дон, 74 гектарига картошка, 47 гектарига сабзавот, 53 гектарига дуккакли экинлар, 4 гектарига мойли экинлар, 2 гектарига полиз, 314 гектарига озуқа ва бошқа қишлоқ хӯжалиги экинлари экилди.

         Фарғона вилояти ҳокимининг 2020 йил 16 апрелдаги “Вилоятда мавжуд ер ва сув ресурсларидан янада самарали фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини икки баробарга оширишга қаратилган қӯшимча чора-тадбирлар тӯғрисида”ги 105-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ Сух тумани Ҳушёр массивидаги оборотдан чиқиб кетган жами 50 гектар ер майдонига 2.8 километр эгилувчан қувур орқали сув тортиб олиб бориш ҳисобига фойдаланишга қайтарилиши режалаштирилмоқда.

         Бундан ташқари, тумандаги Варган, Касмидон, Симодон, Тоён массивларидаги фойдаланишдан чиқиб кетган жами 217 гектар ер майдонига 7 та тик қудуқ ӯрнатилиш бӯйича чора-таддбир дастурлари ишлаб чиқилиб, вилоят Сирдарё-Сух ҳавза бошқармаси ва вилояти қишлоқ хӯжалиги бошқармасига тақдим этилди.

         Фойдаланишга киритилган ер майдонларини аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, 30 ёшгача бӯлган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида кооперация усулида фуқарорларга бӯлиб берилиши режалаштирилмоқда, - дейилади Сух туман қишлоқ хӯжалиги бӯлими бошлиғи томонидан бизга тақдим этган маълумотномасида. Дарҳақиқат, аҳолини, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган яхши режалар.

         Шу ерда бир савол туғилади: хӯш, бу ерлар ва бу кӯрсатгичлар иш жойига эга бӯлмаган аҳоли ва ёшларимизга қачон берилади? Тузилган режалар қачан амалий ишга айланади? Мана шу савол барчани қизиқтириши табиий ҳол. Чунки 50 жами 217 гектар, умумий масоҳати 267 гектар бӯлган ер аҳолига фойдаланиш учун тарқатиб берилса, бир гектардан 267 та иш ӯрни, агар 0.5 гектардан ажратиб берилса, 534 та иш ӯрни дегани. Борингки, 0.25 ёки 0.20 гектардан аҳолига ер берилса, бу кӯрсатгич анча юқорилаб кетиши мумкин. Агар туман қишлоқ хӯжалиги соҳасида мутахассислар томонидан тузилган режалар амалий ишга айланса, олдимиздаги анчча-мунча муаммо ӯз ечимини топган бӯлар эди. Уйлаймизки, ба борада соҳа мутасаддийлари белни маҳкам боғлаб, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида тузилган режаларни амалда татбиқ этилиши учун астойдил ҳаракат қилишади. Чунки баҳорнинг ҳар лаҳзаси, ҳар бир сония ва дақиқаси биз учун ғанимат. Бу ҳаётий асил ҳақиқатни асло унутмаслигимиз лозим.  

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати