Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Сух тумани ҳам “яшил ҳудуд” тоифасига киритилди

×

 2020-05-12 17:12:02    206

PDF юклаш
Чоп этиш


Сух тумани ҳам “яшил ҳудуд” тоифасига киритилди

         Жорий йилнинг 7 май куни  ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев томонидан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш таъкидланди.

         Фарғона шаҳри ва Сух тумани яшил ҳудуд тоифасига киритилди. Лекин, агарда бу ҳудудларда касалликни юқтириш ҳолати аниқланса, уша ҳудуд яна қизил ҳудудга айланади. Шунинг учун, ҳар биримиз ҳамиша ва доимо ҳушёр ва огоҳ бӯлишимиз лозим. “Яшил ҳудуд” га киргани билан касалликни юқтириш эҳтимоли камаймайди.

         Коронавирус пандемияси даврида ишсизликни камйтириш, туманимиз аҳолисини доимий иш жойи билан таъминлаш ҳолати

         Туманимизда 1010 та кам таъминланган хонадон бӯлиб, улар 106 та хӯжалик юритувчи субъектларга бириктирилган.

         Тадбиркорларимиз ҳам ёшларни вақтинчалик ишга қабул қилишмоқда.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                      Бугунги кунда туманимизда 6 та корхона ва саховатпеша тадбиркорларимиз томонидан ҳудудлардаги ёшларимизнинг 109 нафари ишга қабул қилинган. Бундай тадбиркорларга ҳукумат томонидан кӯп имтиёзлар белгиланган.

         Бугунги кунга қадар 10 гектар қишлоқ хӯжалигида фойдаланмаётган ерларни 50 нафар ёшларга ажратиб берилган. Бу ҳам албатта, 50 нафар ёшларимизнинг бандлиги таъминланди деганидир.

         Субсидия асосида берилган иссиқхоналар: туман бӯйича 32 та. Умумий қиймати - 71 миллион 360 000 сӯм. Эътиборли жиҳати: бундай исиқхоналар қӯлида кадастр ҳужжати бӯлган, лекин бугунги кунда ишсиз мақомида бӯлган фуқароларга берилади.

         Томорқадан фойдаланиш: туманда жами бӯлиб, 13 808 та хонадон бӯлиб, бундан 12 907 таси томорқаси бор хонадонлар саналади. Томорқанинг туман бӯйича умумий майдони 668 гектар бӯлиб, бугунги кунгача барча 668 гектар майдонга 100 фоиз экин экиб бӯлинган.

Қурилиш соҳаси

                Туманда 2020 йил инвестицион дастур асосида 3 объект қурилиш- таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган бӯлиб, булар

  1. 1.                Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига янги мактаб қуриш;
  2. 2.                Туман марказий шифохона маъмурий биносини реконструкция қилиш;
  3. 3.                Туман давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази  биносини таъмирлаш.

         Ҳозирги кунда туман давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази биносини 405 млн. сӯмга  танлов асосида “Гузари Гавҳари Дилафруз” хусусий корхонаси олиб қурилиш таъмирлаш ишларини 70% га амалга оширилди қурилишда ҳозирги кунда 15 киш ишчи-ходимлар карантин қоидаларига амал қилиб иш олиб борилмоқда.

         Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига янги мактаб қуриш 4 миллиард 500 милион сӯмга  “Мирзоқурбон” ишлаб чиқариш савдо фирмаси томонидан танлов асосида олиб ҳозирги кунда ер қазиш ишлари тугатилиб, бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда 55 киши ишчи-ходимлар иш олиб бормоқда. 

         Туман марказий шифохонаси маъмурий биносини реконструкция қилиш ишларини 3 миллиард 700 млн сӯмга  “Фарғона Дефент” хусусий корхона  ва “Ал-Беҳруз” хусусий корхонаси томонидан танлов асосида олиб, ҳозирги кунда  ер қазиш ишлари тугатилиб, бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда ва бу иншоотда бугунги кунда 22 нафар ишчи-ходимлар томонидан иш олиб борилмоқда.

         Бундан ташқари, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига янги замонавий буюм бозори қурилиши режалаштирилган булиб, қурилиш ишларини тадбиркор қурувчи ташкилотлар “Мирзоқурбон” хусусий ишлаб чиқариш савдо фирмаси, “Мулки Миржалол” хусусий корхонаси ва “Сух Агро Омад” хусусий корхоналарига бириктириб берилган. Ҳозирги кунда 55% қурилиш ишлари амалга оширилди.  Бугунги кунда қурИлишда 47 дан зиёд ишчи ходимлар томонидан карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда иш олиб борилмоқда.

         Сух туман ҳудудида 10 дан зиёд хусусий тадбиркорлар томонидан 2 миллиард 500 миллион сӯм ӯз маблағлари ҳисобидан  қурилиш ишлари амалга оширилмоқда

         Шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш масаласида туманимизда ёшлармизни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти қурилишларига жалб этиш бӯйича рӯйихат шакллантириляпти.

Чегарадаги ҳолатлар

         Барчамизга маълум, Сух туманимиз анклав тумани ҳисобланиб, тӯрт томондан Қирғизистон республикаси билан чегарадош. Шунинг учун, Ленбург, Малбуд, Қайроқ, Тоён массивида бӯлган ҳолатлар бизни огоҳликка чорлайди. Чегара муқаддас, уни бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йӯқ. Ҳар бир қарич ер ҳисобли, ҳар хил миш-мишларга ишонмаслик керак эмас. Чегараларимизни сақлаш ва асраш борасида ҳар куни туман ҳокими бошчилигида барча ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари иш олиб боришмоқдаз.

         Бу йили Қайроқ, Варган, Тоён массивлари ерларини ӯзлаштириш бӯйича ҳукумат доирасида ишлар амалга оширилади. Албатта, давлатимиз томонидан муайян миқдордаги маблағлар ажратилиб, бу массивларни суғориш ишлари олиб борилади.

                            Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати