Мард ӯғлонлар номи барҳаёт
2020-05-09 18:34:22 114
Мард ӯғлонлар номи барҳаёт
Мустақиллик шарофати билан халқимиз шаъни, қадр‑қиммати, ғурур-ифтихори, маънавияти ва миллий қадриятлари қайта тикланди. Ӯтган турли даврларда озодлик йўлида шаҳид бўлган, Ватанимизнинг фидоий фарзандлари хотираси абадийлаштирилди, уларга юксак ҳурмат‑эҳтиром кўрсатилди. Айтиш лозим, ушбу йўналишда вилоятимизнинг кенжа тумани – Сухда ҳам кўп ишлар амалга оширилди. Зотан, инсон азиз ва унинг хотираси муқаддасдир.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Сухдан ҳам минг-минглаб ота-боболаримиз жанггоҳларга бориб, бугунги фаровон ҳаёт ва осойишта дамлар учун ўз жонларини фидо қилганлар. Шунингдек, туман аҳли ўз фарзандлик бурчини адо этиб, шаҳид бўлган, шу дориломон кунлар деб жонидан кечган юрт ўғлонларининг хотираларини доимий ёдда сақлайдилар. Хайриддин Холбоев туманнинг Ленбург маҳалласида туғилиб-ўсиб,ўрта мактабни битиргач, Ватан хизмати сари отланди. 2002 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ўз йигитлик бурчини адо этаётган пайтда ҳалок бўлган. Туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими ходимлари, ҳарбий қисмлар аскар ва зобитлари Хайриддин Холбоев яшаган хонадонга ташриф буюришиб, унинг ота-онасига қиматбаҳо, ҳамда эсдалик совғалар топширишди.
Дарҳақиқат, Хайриддин Холбоев каби юртдошларимизнинг хотираси ҳар биримизнинг дилларимизда мангу яшайди. Зотан, бундай юрт ўғлонлари томонидан кўрсатилган шижоат ва қаҳрамонлик ҳар қайндай таъриф-тавсиф ва эътирофга лойиқдир. Хайриддин Холбоевнинг онаси Гулсунби Холбоева учун ўз жигарбандидан жудолик оғир бўлсада, шундай мард ва жасур фарзанд ўстирганидан фахрланади. Туман ҳокими Фаррух Усаров Хайриддин Холбоевнинг ота-онасига “Мард ӯғлонлар номи барҳаёт” номли китобни ҳам тақдим этди. Китобда Сухлик мард ӯғлон – Хайриддин Холбоев ҳақида ҳам таъсирли ҳикоя жойлаштирилган.
Ҳақиқатан ҳам, Хайриддин Холбоев каби юртдошларимизнинг қаҳрамонлик ва жасоратлари бугунги ўсиб келаётган баркамол авлод учун ибрат мактабидир. Инсон қадр—қимати улуғланган юртда Ватан қаҳрамонларининг номи ҳеч кимнинг ёдидан асло учмайди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати