Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ёшлар бандлигини таъминлаш куннинг долзарб мавзуси

×

 2020-05-07 18:14:30    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Ёшлар бандлигини таъминлаш куннинг долзарб мавзуси

         Аҳолиси 60 фоизини ёшлар ташкил этган Сух туманида ишсизлик муаммосини бартараф этиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Буни биргина Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгаши томонидан старт берилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш” мавзусидаги янги лойиҳа мисолида кўришимиз мумкин.

         Ёшларни муносиб меҳнатга жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу лойиҳа орқали ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган ёшлар бандлиги таъминланмоқда. Лойиҳа шу йилнинг январь ойидан бошлаб ҳозирги кунга қадар туманининг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

         Дастурга мувофиқ равишда “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгаши ва фермерлар Кенгаши, туман бандликга кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида барча маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар ӯртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ёшлар ӯртасида шахсий томорқадан самарали фойдаланиш, ердан унунмли тарзда ҳосил олиб, оила даромадини купайтириш каби мавзуларда тушунтириш ишлари олиб борилаётир. Ёшларга бўш иш ўринлари таклиф этиш, тадбиркорлик билимларини ошириш, бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ҳам катта аҳамият касб этмоқда.

         Жумладан март-апрел ойларида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгаши ва туман аҳоли бандлигига кумаклашиш маркази ҳамкорлигида 529 нафар вақтинчалик ишсиз ёшлар бандлиги таъминланиб, турли хил корхона-ташкилотлар, хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

         Сух тумани ҳокими Фаррух Усаров томонидан 2020 йил туманда “Ишсизликга барҳам бериш” йили деб эълон қилиниб, туман ҳокими сай-ҳаракати ва ташаббуси билан 27-нафар ёшларимизга ер ажратилиб уларнинг ҳам бандлигини таъминлашга эришилди.Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сух тумани Кенгаши раиси Исожон Мастоновнинг сўзларига кӯра, май ойининг 5 санасигача 109-нафар ёшларимиз ҳақ тўланадиган жамоат ишлари орқали бандлиги таъминланган бўлса, ой охирига бориб буларнинг сонини 250 нафарга етказиш режалаштирилган.

         Ҳозирги кунда меҳр-мурувватга мӯҳтож оилаларнинг холидан хабар олиш ва уларнинг уй юмушларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида туман Кенгаши ва бандлик бӯлими ҳамкорлигида 40-нафар ёшларимиз бандлиги таъминланиб, улар ҳудудлардаги якка-ёлғиз, боқувчисини йӯқотган фуқароларга бевосита бириктирилди. Шунингдек, “Пилла – 2020” лойиҳасида 51 нафар ёшларимиз пиллачилик орқали бандлиги таъминланди – дейилади Сух тумани Ёшлар Иттифоқи матбуот хизматининг хабарида.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати