Саховат ва кӯмак амалларнинг кӯлами кенгайиб бораяпти
2020-05-06 09:57:44 71
Саховат ва кӯмак амалларнинг кӯлами кенгайиб бораяпти
Халқимизда “Яхшилик қил, сувга сол” деган нақл бор. Яъни, қилинган ҳар бир яхши иш ва эзгу амал чин дилдан, самимийлик билан амалга оширилиши лозим. Қӯйида орамиздаги яхши инсонлар ҳақида сӯз юритмоқчимиз.
Девайрон маҳалла фуқарорлар йиғини Сухнинг энг чиройли ва хушманзара қишлоқларидан. Пурвиқор тоғлар орасида жойлашган ушбу жаннатмакон гӯшада ғурури тоғдек юксак саховатпеша инсонлар, кӯнгли ва қӯли очиқ тадбиркорлар умргузаронлик қилишади. Асалбек Муртазбеков ана шундай инсонлардан бири.
1977 йилдан бери асаларичилик билан шуғулланади. Ҳар йили сидқидилдан қилган меҳнат ва сай-ҳаракати туфайли 7-8 тоннагача тоза тоғ асали олишга муваффақ бӯлади. Мамлакатимизда тадбиркорликка кенг йӯл ва имкониятлар эшиги очилганлиги боис, 1996 йилдан буён қаҳрамонимиз хусусий оилавий тадбиркорлик ва боғдорчилик жӯжалигини бошқариб келади. Тадбиркор маҳаллдаги умумий ӯрта таълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилотини ҳомийликка олган. Ҳар йили, байрам ва тарихий тадбирларда ӯзининг беғараз ёрдамини ушбу маърифат масканларидан аямайди. Ҳатто, 17-сонли УӮТ мактабида таҳсил оладиган аълочи ва фаол ӯқувчилар тадбиркор ташаббуси билан таъсис этилган стипендияларни ҳам олишга ҳам муваффақ бӯлишган.
Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тадбиркоримиз томонидан яна бир зэзгу иш амалга оширилди. Ӯнлаб кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга асалари уялари ярим нархида тарқатиб берилди. Кеча бевосита туман ҳокими Фаррух Усаров иштирокида яна битта хонадон бепул асалари уясига эга бӯлди. “Аввало Юртбошимизга раҳмат. Чунки барча саховатпеша инсонларни шу эзгу йӯлга чорладилар. Асалбек-акадан минннатдормиз. Раҳматли турмуш ӯртоғим ҳам асаларичиликка қизиқарди. Энди ӯғлим билан ушбу соҳани ривожлантириб, манфаатдор бӯлишга ҳаракат қиламиз” – дея дуога қӯл очади Волидахон Азизова. “Икки юз нафарга яқин шогирдим бор. Мақсадим асаларичиликни туманда ривожлантириш. Агар одамлар бизиннг ишимиздан, касбимиздан баҳраманд бӯлишса, мен ӯзимни бахтиёр инсон деб биламан” – дейди Асалбек-ака. Туман ҳокими таклифи ва ташаббуси билан туманда асаларичилик мактаби ташкил этиладиган бӯлди. “Инсонга наф келтириш олий бахт. Шу бахт барчамизга насиб этсин” – дейди тадбиркор.
Бугун Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир неча хонадонларга шунингдек, бошланган эзгу ҳаракат доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказиб берилди. Маҳаллада яшовчи фуқаро Шарофатхон-ая Холова хонадонига қуён тақдим этилди. Албатта, қилинаётган барча хайрли амалларда бир эзгу мақсад мужассам: одамларимизда меҳнатга, ҳаракат ва интилишга бӯлган шавқни уйғотиш. Зеро, “Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бӯлар чиройли” деб бежизга айтилмаган.
Президентимиз айтганларидек – “Биз одамларимзга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак”. Бошқача қилиб айтадиган бӯлсак, “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракатининг асл моҳияти ҳам шу – берилган имкониятлардан самарали фойдаланиш ва албатта боқимандалик каби иллатдан бутунлай қутулишдан иборат. Туманда “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида хайрли ишларнинг кӯлами кундан кунга кенгайиб бораяпти.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати