Ҳар бир эътибор замирида инсон омили мужассам
2020-05-04 18:00:21 63
Ҳар бир эътибор замирида инсон омили мужассам
Вилоятимизнинг ягона анклав тумани – Сухда “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламини моддий қӯллаб-қуватлашга доир арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Айни рӯзаи рамазон кунларида амалга оширилаётган бундай эзшгу иш ва амаллар эҳтиёжманд оилалар, кекса-нуроний отахон ва онахонларниннг қувончига сабаб бӯлаётир.
Туманнинг бирични сектори котиби Мирзо Аббосовнинг маълумотига кӯра, бугун сектор ҳудудидаги Тул ва Қалъача маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар ҳолидан тадбиркорлар иштирокида хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кӯрсатилди. Эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари қаторида пул маблағлари, парранда, қӯй, қуён ҳам етказиб берилаяпти.
“Учта фарзандим бор. Турмуш ӯртоғим асли устачилик билан шуғулланиб, ҳар йили ишлашга Россияга бориб келарди. Бу йили пандемия сабабли бора олмади. Президентимизга минг раҳмат, уларнинг одилона сиёсати туфайли биз каби фуқаролар ҳолидан доимий хабар олиб туришади. Яқинда туман ҳокими ӯзи келиб, бизнинг оилага ҳомийларнинг моддий кӯмагини тақдим этган эди. Мен ҳам ӯз навбатида уйимиз таъмирталаб бӯлиб қолганлиги ва таъмирлашда кӯмак лозимлиги ҳақида ҳокимга мурожаат этган эдим. Мана, ики кун ӯтмасдан, оиламизга туман ҳокими кӯмаги билан таъмирлаш ишлари учун зарурий ашёлар олиб келинди. Мурожаатимни инобатга олиб, дарҳол ёрдам берганликлари учун оиламиз номидан миннатдорчилигимни билдираман” – дейди Тул маҳалласида яшовчи фуқаро, маҳаллага Тожикистондан келин бӯлиб тушган Муқаддас Абдуназарова. Туман ҳокими, маҳалла раиси, туман Кенгаши депутати ёрдами билан эндиликда Абдуназаровлар хонадони ҳам замонавий таъмирланадиган бӯлди. Таъмирлаш ишларига кетадиган барча харажатлар ташаббускорлар томонидан қопланади.
Ҳимоятхон Қосимова ҳам Тул маҳалласида яшайди. Кексаликка ҳали тан бермаган бӯлсаларда, лекин Ҳимоятхон-ая ижтимоий кӯмакка мӯҳтож фуқаролардан. Онахонга апрел ойи учун фойдаланган электр энергияси ва табиий газ учун тӯлов квитанцияси бевосита туман ҳокими томонидан тақдим этилди. Электр ва газ қарздорлигидан қутулган онахонга шоли экиш учун трактор лозимлиги маълум бӯлгач, бу масала ҳам туман ҳокимлиги ва туман Кенгаши депутати Ҳамроали Ҳайдаров ёрдамида ҳал этиладиган бӯлди.
Айтганимиздек, ижтимоий ҳимояга мӯҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари қаторида ёрдам сифатида пул маблағлари ҳам тақдим этилмоқда. Туман ҳокими томонидан Қалъача маҳалласидаги уч нафар фуқароларга 100 000 сӯмдан пул маблағлари тақдим этилди.
Туман ҳокими Фаррух Усаровдан жӯжаларни хайрия сифатида қабул қилган фуқаро Дилрабо Ҳайдарова ҳам бундай эзгу ташаббус ва кӯмаклардан миннатдор. Қалъачалик яна бир оила – Зиёдулло ва Гулбаҳор Ҳабибовларга саховатпеша тадбиркор номидан бир дона қӯй ҳадя қилинди. Албатта, бундай эзгу ташаббус ва хайр-саховат амаллар рӯйихатини давом эттириш мумкин. Берилаётган бундай эътибор замирида инсон омили мужассам. Зотан, ҳар бир инсон, Ватанимиз ҳавосидан нафас олиб яшаётган ҳар бир одам Ӯзбекистон Республикаси фуқаросидир ва улар мана шундай эътибор, эъзоз ва эҳтиромга лойиқ инсонлардир. Биз яхши-ёмон куналарда, синовли дамларда бир-бирига яқин, танч ва суянч бӯлган халқмиз. Бу умрбоқий қадриятга содиқлик ва абадиятга мӯҳрланажак бу удумни келгуси авлодларга улашмоқ бизнинг инсоний бурчимиздир.
Албатта, бундай эзгу амал ва ташаббуслар бардавомлигига барчамиз ишонамиз. Зотан, ишонч ва эътибор бӯдган жойда эртанги кун ва порлоқ келажакга бӯлган умид асло сӯнмайди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати