Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга шу кунгача 830 000 000 сӯмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

×

 2020-05-02 15:56:25    103

PDF юклаш
Чоп этиш


“Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга шу кунгача 830 000 000 сӯмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

         Асли меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ҳамдиллик каби инсоний хислатлар бизнинг миллатимизга бегонамас. Зотан, “Одам тафтини одам кӯтаради” деган мақол ҳам бежизга айтилмаган. Коронавирус пандемияси туфайли ширин лаҳзаларга бой бӯлган дийдорга, самимий сӯҳбатларга лиммо-лим учрашувларга муштоқ бӯлиб қолган кӯнгиллар қанча. Айниқса, ушбу ҳиссиёт беморларда, касаллик ёстиғига михланиб қолган инсонларда кучли бӯлади. “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида кекса-нуронийлар, хасталикка чалинган беморлар ҳолидан хабар олиш мақсадида туманимизда яна бир савобли ишга бел боғланди. Туманнинг Қалъача, Ғазнов, Соҳибкор, Тул маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 9 нафар фуқароларга бепул дори-дармон воситалари етказиб берилди.

         Нусратов Бобонусрат Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Мана бир неча йилдирки, хасталик сабаб ёстиққа михланиб қолган. Лекин отахон бугунги тиббиёт соҳаси ходимлари фаолиятидан миннатдор. Чунки шифокорлар Бобонусрат-бобо ҳолидан ҳамиша хабар олиб туришади. “Мен ҳам бутун умримни шу масъулиятли касб – шифокорликка бағишладим. Мингдан-минг раҳмат бизга берилаётган эътибор ва ғамхӯрликларга. Рӯзаи рамазон айёмида шифокорларимиз томонидан қилинган бундай эзгу амаллар бизни жуда қувонтирди” – дейди бизга юзланиб бобо. Шу куни фуқароларга 1 миллион 420 минг сӯмлик дори-дармон воситалари етказиб берилди.

         Шунингдек, биринчи сектор ҳудудидаги Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида умргузаронлик қилаётган кам таъминланган ва ижтимоий кӯмакка мӯҳтож оилаларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари – ун ва ӯсимлик ёғи етказиб берилди. Маҳсулотларни аҳолига етказишда бевосита иштирок этган туман ҳокими Фаррух Усаров ва туман прокурори Фарҳоджон Абдувалиевлар фуқароларга мана шундай кунларда сабрли бӯлиш лозимлиги, карантин талабларига риоя этган ҳолда томорқадан самарали фойдаланиш учун меҳнат қилиш кераклигини тушунтиришди.

         Бизга етган маълумотларга кӯра, шу кунгача туман миқёсида кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий кӯмакка мӯҳтож оилаларга 830 000 000 сӯмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари етказиб берилган. Сух туманида “Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати доирасида хайрли ишларни амалга ошириш жараёнлари давом этаяпти.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати