Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда тадбиркорлик иқлимини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказмоқда

×

 2020-05-02 09:35:46    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда тадбиркорлик иқлимини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказмоқда

         Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда бизнес иқлимини ўрганиш бўйича тадбиркорлар ўртасида сўровнома ўтказмоқда. Сўровнома ҳар ой ўтказилади.

         Ўзбекистоннинг ишбилармонлик муҳити индекси Ifo методологиясига асосланган бўлиб, иқтисодий прогнозларнинг олдиндан кўра билиш қобилиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат ва бизнесдан ўз вақтида жавоб беришни таъминлашга мўлжалланган. ЯИМдан фарқли равишда индекс ҳар ой ҳисоблаб чиқилади ва чоп этилиб мамлакат иқтисодиётининг пулси бўлиб хизмат қилади.

Индекс ишлаб чиқариш, қурилиш, улгуржи ва чакана савдо соҳасидаги компанияларнинг 2000 та ойлик сўровлари намунасига асосланган. Компаниялар кейинги жорий бизнес шароитлари (жорий бизнес вазияти индекси) ва келгуси 6 ой истиқболларини аниқлаш (ifo бизнес истиқболлари индекси) бўйича сўровда қатнашадилар.

Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг апрел ойида, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази "Berlin economics" консалтинг компанияси кўмагида бизнес иқлим индекси (Geschäftsklimaindex)ни ишлаб чиқиш бўйича Германия тажрибасини ўрганиш учун Иқтисодий тадқиқотлар институтида "ifo Institut" (Германия) вебинар ўтказилган.

Мазкур вебинар давомида Ifo Индексини ишлаб чиқиш, сўровномани тузиш, секторларнинг оптимал улушини аниқлаш, сўровларни ташкил этишнинг амалий томони ва маълумотларни таҳлил қилиш кўрсаткичларини жамлаш учун Ifo формулалари ёрдамида батафсил маълумотлар олинди. 28 апрелда Марказ IT Парк билан ҳамкорликда 11 та саволдан иборат бўлган телеграм-бот ишлаб чиқди. Сўровни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://t.me/businessclimate_bot

  Тадбиркорлик иқлимини ўрганиш бўйича олинадиган маълумотлар компаниялар томонидан белгиланган кўрсаткичлар натижаларига асосланган бўлиб, бу Сизнинг бизнесингиз ва бизнес шароитларингизни холис баҳолаш имконини беради.

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар

маркази жамоатчилик билан алоқалар хизмати