Махсус-тактик ӯқув машқлари ӯтказилди
2020-05-01 09:24:53 106
Махсус-тактик ӯқув машқлари ӯтказилди
2020 йилнинг баҳор-ёз мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган сел ва сув тошқинлари билан боғлиқ табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш, сел ва сув тошқинларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш мақсадида, туман ҳокими Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 27 апрель кунидаги “Тумандаги сел йўлларини тозалаш ҳамда қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш тўғрисида”ги 4-сонли буйруғига асосан кеча “Девайрон МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Умбара” сел йўлини шағал ва лойқадан тозалашда туман механизациялашган йиғма командаси ва маҳалла фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Ўқув машқда туман ҳокимининг ўринбосари томонидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берлди. Махсус-тактик ўқув машқи давомида туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан Умбара ва Девайрон қишлоқлардаги 438 та хонадонларни 88999 м2 ва туман ФВБ ёнғин ўчириш автоулови билан 87000 м2 ижтимоий соҳа объектлари, кўчаларда дезинфекция ишлари олиб борилди. Туман автойул хизмати томонидан ҳам Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўчалар автогрейдер ёрдамида текисланиб тартибда келтирилди. Девайрон маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари ёрдами билан 295 метр ички ариқлар тозаланди.
Махсус тактик ўқув машқ давомида Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Умбара” сел йўлининг 680 п/м жойи 1250 м3 шағалдан тозаланди ҳамда сел йўлининг қирғоқлари мустаҳкамланди. Ушбу ишларни бажаришда 117 нафар туман фуқаро муҳофазаси хизматлари ва маҳалла аҳолиси қатнашиб, 10 та турли русмдаги техникалар жалб этилди. Ўқув машқ якуни бўйича туман фуқаро муҳофазаси йиғма командаси ва Девайрон “Маҳалла фуқаро муҳофазаси йиғма гуруҳи” “Чекланган тайёр” деб баҳоланди.
Ж. Жалолов - бўлим бошлиғи, подполковник