“Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракатига ҳарбийларнинг ҳам ҳиссаси чексиз
2020-04-30 18:32:39 100
“Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракатига ҳарбийларнинг ҳам ҳиссаси чексиз
Вилоятимизнинг энг чекка тумани – Сухда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эътироф этишга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Қувонарлиси, бу ҳаракат барчани бир эзгу мақсад сари бирлаштирмоқда. Бундай эзгу амал ва ишларда ҳарбийларнинг ҳам иштироки қувонарли ҳол.
Бизга тақдим этилган маълумотларга кўра, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва 9208-ҳарбий қисм ҳамкорлигида туман миқёсидаги бугунги оғир шароитда чегараолди ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга мўҳтож, доимий даромад манбаига эга бўлмаган фуқаролар рўйихати шакллантириб, ушбу рўйихатга асосан ҳарбийлар томонидан ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари туман ҳокими Фаррух Усаров, туман давлат хавфсизлик хизмати вакиллари, вилоят Кенгаши депутати ва 9208-ҳарбий қисм мутасаддийлари билан етказиб берилди. “Президентимиз томонидан бошланган эзгу ташаббусларга биз ҳар доим “лаббай” деб жавоб беришимиз лозим. Айни рамазон кунларида ота-боболаримиз бир-бирларини қўллаб-қувватлаб, камбағал оилаларга савоб юзасидан ёрдам қўлини чўзишган. Армия ва халқ бирдамлиги бардавом бўлишига ишонамиз“ – дейди биз билан сўҳбатда 9208 ҳарбий ҷисм командири Музаффар Қӯчқоров. Ҳарбийлар томонидан тақдим этилган озиқ-овқат маҳсулотлари туманнинг Гулистон, Ғазнов, Тул, Девайрон, Шарқобод, Ҳушёр, Демурсад ва Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 40 нафар ижтимоий кўмакка мўҳтож фуқароларга етказиб берилди.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун Сух туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тадбиркороларимиз ҳам фаоллик кўрсатишаётир. Тадбиркорлар кам таъминланган оилаларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш баробарида айни дамда ишсиз қолган, доимий иш жойи бўлмаган фуқароларга ҳам ёрдам қўлини чўзишаётир. Ғазнов маҳалласида яшовчи тадбиркор “Ҳайдаржон томорқа хизмат” МЧЖ раҳбари Шоҳмирзо Мирзоҳасанов ҳам бугун маҳалладдаги 4 нафар ёшларни давлат рўйихатидан ўтказиб, ишга қабул қилди. Бундай эзгу ташаббусдан Раҳмонали Таллиев каби ёшлар жуда мамнун ва миннатдор. “Мен илгари ишлаш учун Россияга борар эдим. Коронавирус пандемияси сабабли бу йили бора олмадим. Мен каби ёшлар маҳаллда талайгина. Президентимиз ташаббуси ва тадбиркорларимизнинг кўмаги доирасида ўзимизнинг доимий иш жойимизга эга бўлдик. Томорқа ривожига ҳиссамизни қўшишдан мамнунмиз” – дейди Раҳмонали.
Айни рўзаи рамазон кунларида амалга оширилаётган бундай эзгу иш ва хайрли амаллар албатта, самарасиз қолмайди. Шунингдек, тадбиркорларимизнинг эзгу ташаббусларга бўлган амалий ҳаракатлари ҳам давлатимиз томонидан муносиб қадрланишига ишонамиз.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати