“Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати Сухда
2020-04-28 18:29:50 127
“Саховат ва кӯмак” умумхалқ ҳаракати Сухда
23-24 апрел кунлари Президентимиз раислигида бӯлиб ӯтган ҳукумат видеоселектор йиғилишларида давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишини олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий-қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чораларини амалга ошириш, секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш юзасидан барча мутасаддий раҳбарларга топшириқлар берилган. Ушбу топшириқларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Сух туманида ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Маълумот ӯринида: Сух тумани ҳоким ӯринбосари, маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлими бошлиғи Фазлиддин Додокаримовнинг сӯзларига кӯра, Сух туманида кам таъминланган оилалар сони 1010 тани ташкил этиб, шундан, 1-сектор ҳудудида 225 та, 2-секторда 349 та, 3-секторда 180 та, 4-секторда 256 тани ташкил этади.
Сух туман маҳалла ва оилани қӯллаб-қувватлаш бӯлими таркибида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази фаолияти жорий йилнинг 6 апрел кунидан йўлга қўйилган бўлиб, шу кунгача 60 нафар фуқародан марказ ишонч телефонига қунғироқ келиб тушиб, мурожаатчиларга 1003 кг ун маҳсулоти, 285 дона тухум, 22 кг гуруч, 10.85 кг чой, 48 кг макарон маҳсулотлари, 34.5 кг шакар маҳсулоти, 8 дона совун, 4 дона тиббиёт спирти, 19 кг картошка волонтёрлар орқали етказиб берилди. Бундан ташқари, барча сектор кесимидаги маҳаллаларга 1000 донадан 4000 дона ва 385 та фуқарога тиббий ниқоблар тарқатилди.
Тумандаги 1010 та кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга 102 та тадбиркорлик субъектлари бириктирилиб берилди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида саховатпеша тадбиркорларимиз томонидан кам таъминланган оилаларга ун, ўсимлик ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари мунтазам етказиб берилаётир.
Хабарингиз бор, вилоят ҳокими Шӯҳрат Мадаминович Ғаниевнинг Сух туманига ташрифи чоғида айни камтаъминланган ва ижтимоий кӯмакка мӯҳтож оилаларни моддий ва маънавий қӯллаб-қувватлаш мақсадида туманга 5 000 қоп ун ва 5 000 дона ӯсимлик ёғи олиб келинди. Ушбу маҳсулотларни аҳолига маҳалла раислари, депутатлар, маҳалла фаоллари иштирокида адолат, ҳаққонийлик ва шаффофлик тамойилига амал қилган ҳолда манзилли етказиб бериш вазифаси топширилган. Маҳсулотларни аҳолига етказиб бериш бӯйича туман комиссияси ташкил этилган.
Ленбург маҳалла фуқаролар йиғини бириyчи сектор ҳудуди таркибига киради. Маҳаллада жами бӯлиб, 3642 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ленбургда 1150та оила, 590та хонадон мавжуд. Ун ва ӯсимлик ёғи маҳсулотини манзилли етказиб бериш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддийлари ва тузилган комиссия аъзолари томонидан 234 нафар фуқаро рӯйихатган олинган. “Биринчи навбатда, ушбу маҳсулотларни ҳақиқатан ҳам кам таъминланган, кӯп болали, боқувчисини йӯқотган, ногиронлиги бӯлган фуқароларга тарқатиб бердик. Шунингдек, коронавирус пандемияси туфайли маҳаллада ишсиз қолган, айни пайтда доимий иш жойи бӯлмаган фуқароларга ҳам ушбу маҳсулотлар етказиб берилаётир” – дейди Ленбург сайлов округидан Сух туман Кенгашига сайланган депутат Ровзахон Раҳимова. Ун ва ёғ маҳсулотарини етказиб беришда бевосита иштирок этган туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Фаррух Усаров ҳам бу йӯналшишда адолат ва ҳақиқат тамойилларга таяниб иш тутишни таъкидлади.
Маҳалла аҳолисига ун ва ёғ маҳсулотларини етказиб бериш баробарида аҳоли томонидан томорқадан фойдаланиш ҳолати кӯздан кечирилди. Коронавирус пандемияси туфайли Россияга ишлаш учун боролмаган фуқаролар муаммоси ҳам ӯрганилди. Асосий муаммо - ишсизлик. Туман ҳокими тавсияси билан айни пайтда ишсиз бӯлган фуқаролар маҳалланинг жамоатчилик ишлари, туман миқёсидаги қурилиши бошланган иншоотларга жалб этиладиган бӯлди. Маҳалла ва мутасаддий корхоналар вакиллари томонидан ушбу фуқаролар рӯйихати шакллантирилди.
Сух туманида коронавирус пандемиясига қарши кураш ишлари айни дамда жадаллик билан давом этмоқда. Бу йӯналишда тумандаги ташкилот, идора-корхоналарнинг ӯзаро ҳамкорлиги ҳам яхши йӯлга қӯйилган. Сух тумани мудофаа ишлари бӯлими ахборот хизмати ходими маълумотига кӯра, Сух тумани ҳокимлиги, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, туман фавқулода вазиятлар бӯлими ёнғинга ҷарши кураш бӯлинмаси ва туман мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида тумандаги савдо шохобчалари, ижтимоий объектлар, маҳаллалардаги ички йўллар ва аҳоли хонадонларида коронавирус ва бошқа юқумли инфекцияларга қарши дезинфекциялаш ишлари давом этаётир.
Дарҳақиқат, коронавирус пандемияси ушбу касалликка қарши курашиш йӯлида барчамизни бирлаштирмоқда. Ишонамизки, халқимизнинг метин иродаси ва якдиллиги, ӯзаро ҳамжиҳатлиги билан ушбу балони албатта енгамиз.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати