ЁШЛАР МАСЛАҲАТ ГУРУҲИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ






Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати Кенгашининг тегишли қарори билан халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ҳузурида ёшлар маслаҳат гуруҳини ташкил қилиш тўғрисида низом тасдиқланган. Низом асосида депутатларга ёшлар билан ҳамкорлик, уларнинг масалаларига оид муҳокамалар ва назорат-таҳлил тадбирларига жалб этиш бўйича “Устоз – шогирд” анъанасини йўлга қўйиш тавсия этилган.
Юқоридаги масала юзасидан ёшлар етакчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиев, халқ депутатлари туман кенгаши котибияти, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари қатнашишди.
Тадбирда ташкил этилаётган гуруҳ ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ёшлар масалаларига доир қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда муҳокама қилишда фаол иштирок этиш, таклифлар ишлаб чиқиш, туман кенгаши депутатларига кўмакдош бўлиши кераклиги айтиб ўтилди. Ёшлар маслаҳат гуруҳига маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўрта махсус, мактабларнинг ўқувчилари, турли йўналишлардаги фаол ва ташаббускор, ижобий натижаларга эришган ёшлар аъзо бўлиши мумкинлиги тушунтирилди.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!
Tavsiya etamiz
Tavsiya etamiz


Ommaviy sayyor qabul o‘tkazildi.

mahalla yettiligi xodimlari ishtirokida ochiq muloqot bo‘lib o‘tdi.


