Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami

50 %

Shrift o'lchami

50 %

Google tarjimon:

Saytni baholash
97
11

2042025-07-18 14:58

МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ

http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2094635060764240.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2094635060764240.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2094635060765435.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2094635060767825.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150600/news/file-2094635060770215.jpg

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида маҳаллани қўллаб-қувватлаш туман кенгаши жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти таҳлил этилиб, “маҳалла еттилиги” тизими самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот, корхоналар раҳбарлари ҳамда барча МФЙларнинг еттилиги аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиев ҳамда Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раҳбари Мирзоҳид Хатамов олиб боришди. Унда маҳаллаларда олти ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича туман ИИБ, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, оила ва хотин-қизлар бўлимлари масъуллари ахборот беришди. Биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар бўйича сусткашликка йўл қўйилган, яъни жиноятчиликнинг ортганлиги, оилавий ажримлар сонининг кўпайишига йўл қўйган маҳаллалар ходимлари огоҳлантириш олишди.

Қатнашчилар берилган ҳисобот ва ахборотлар юзасидан ўзларининг қизиқтирган савол ва таклифларини беришиб, батафсил жавоб олишди.

Шунингдек май-июнь ойлари давомида маҳаллаларда бўлиб ўтган раис сайлови якунлари бўйича ахборот берилиб, сайланган раисларга гувоҳномалар ва кўкрак нишон ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқиганликлари ҳақидаги сертификатлар топширилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz