Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУГУН

×

 2020-01-03 11:30:17    74

PDF yuklash
Chop etish


3 январь 1938 йил - истеъдодли театр ва кино актёри Ёқуб Аҳмедов таваллуд топган кун

Истеъдодли театр ва кино актёри Ёқуб Аҳмедов 1938 йилда Наманган шаҳрида туғилган. А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатгач, 1958 йилдан бери Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрида актёр .

Ё. Аҳмедов мазкур жамоада ишлаш жараёнида элликдан ортиқ спектаклларда асосий ролларни маҳорат билан талқин этди. У дастлаб Уйғуннинг «Парвона» асари асосида саҳналаштирилган спектаклда Муроджон ролини ижро этди. Актёр бу биринчи мустақил роль устида тинимсиз меҳнат қилди, изланди. Муроджон унинг севимли ролларидан бўлиб қолди. У ролдан-ролга ўсиб бориб, кейинчалик қатор ажойиб образлар туркумини яратди. Шу ўринда у яратган баъзи образларни эслаш жоиздир: Оқ йигит (Мустай Карим, «Ой тутилган тунда», 1966), Протей (В. Шекспир, «Вероналик икки йигит», 1966), Дулчин (А. Островский, «Сўнгги қурбон», 1967), Беруний (Уйғун, «Абу Райҳон Беруний», 1973), Креонт (Софокл, «Антигона», 1977), Каренин (Л.Толстой, «Тирик мурда», 1978), Городулин (А. Островский, «Ҳар тўкисда бир айб», 1982), Солиҳбой (Ҳамза, «Бой ила хизматчи», 1982), Бобур (П. Қодиров, «Юлдузли тунлар», 1983), Абай (М. Авезов, «Абай», 1983), Шоҳжаҳон (Уйғун, «Зебуннисо». 1983). Отелло (В. Шекспир, «Отелло», 1984), Юсуфбек ҳожи (И. Султон, «Абдулла Қодирийнинг ўткан кунлари», 1988), Алишер Навоий (Уйғун, И. Султон, «Алишер Навоий». 1991). Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Актёр ижодида, айниқса, Али Қушчи (М. Шайхзода, «Мирзо Улуғбек»). Креонт (Софокл, «Антигона»), Шоҳжаҳон (Уйғун, «Зебунисо») образлари муҳим ўрин тутади. Улар Ҳамза театрида яратилган нодир образлар қаторидан жой олди десак, муболаға бўлмайди. Ё. Аҳмедов ўзи яратаётган характернинг ички дунёсини, ўзига хос хусусиятларини кўз қарашлар, имо-ишоралар, саҳна ҳаракатлари орқали ёрқин ва чуқур очишга моҳир актёрлардандир.

Унинг ўзига хос жарангдор ва таъсирчан овози, сўзлаш маҳорати бор. Бу овоз ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Актёр образ яратар экан, унга табиат инъом этган ана шу бетакрор имкониятдан тўла фойдаланишга ҳаракат қилади.

Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Бобур, Фурқат, Али Қушчи, Абай каби буюк зотлар, олиму фозил кишилар образларини яратиш Ёқуб Аҳмедовга ҳам насиб этган. Бу актёрдан катта масъулият, тинимсиз меҳнат, тарихий ўтмиш воқеаларини чуқур ўрганишни талаб этар эди.

Санъаткор бу масъулиятни юракдан ҳис этиб, кўзланган мақсадга эришди. Ёқуб Аҳмедовни кино санъати мухлисларига илк бор танитган образ - Туроб Тўла сценарийси асосида режиссёр Й. Аъзамов томонидан 1958 йилда суратга олинган «Фурқат» бадиий фильмидаги Фурқат образи бўлди. Шундан кейин у кинода ўттиздан ортиқ образлар яратди. Унинг ижодига мансуб Окхой («Ганг дарёсининг қизи»), Қодиров («Зумрад»), Азизбек («Ўткан кунлар»), Султонали («Меҳробдан чаён») ва бошқа образларни алоҳида таъкидлаш ўринлидир. У «Алибобо ва қирқ қароқчи» фильмида ҳам суратга тушди. Шунингдек, «Ўзбекфилм» киностудиясида дубляж қилинган тўрт юздан ортиқ фильмларга овоз берди.

Ёқуб Аҳмедов «Ўзбектелефильм» ижодкорлари яратган «Алишер Навоий», «Улуғбек хазинаси», «Диёнат», «Гирдоб», «Ичкуёв» ва бошқа видеофильмларда етакчи ролларни маромига етказиб ижро этди. У яратган Алишер Навоий образи актёр ижодида муҳим ўрин эгаллайди.

Ё. Аҳмедов иқтидорли актёр, моҳир ташкилотчи сифатида мамлакатимиз маданий ҳаётида, республика ва вилоятларда ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда, ёш авлодни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш ишида фаол қатнашиб келмоқда.

Санъаткорнинг кўп қиррали ва сермаҳсул ижодий фаолияти муносиб тақдирланди. Унга «Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилди. 1977 йилда Давлат мукофотига сазовор бўлди. 1997 йилда эса «Дўстлик», 2005 йилда «Меҳнат шўҳрати» орденларига муносиб кўрилди.

3 январь 1926 йил - Ўзбекистон Республикаси китоб палатаси Самарқандда ташкил этилган кун

Ўзбекистон Республикаси китоб палатаси – (Навоий кўчаси,30) – Ўзбекистондаги библиография  ва матбаа статистикаси соҳасидаги марказ.1926 йил 3 январда Самарқандда ташкил этилган. 1934 йилдан Тошкентда 2002йилга қадар  Ўзбекистон Давлат матбуот қўмитасиҳузурида иш юритган, кейин  эса Ўзбекистон миллий кутубхонаси таркибига ўтказилган.Ўзбекистон Республикаси миллий китоб палатаси республикадаги  барча нашриёт ва нашриёт ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар маҳсулотини қабул қилади, уларнинг статистикаси билан шуғулланади, барча китоблар, шунингдек, журналлар, тўплам ва газеталардаги асосий материаллар библиографиясини тайёрлайди, матбаа нашрларининг халқаро стандарт белгиларини жорий этиш ва миллий матбаа архивини ташкил этиш билан шуғулланади. Таркибида  назорат нусхасиниқабул қилиш ва матбуот статистикаси, кундалик библиография, библиографик маълумотномалар, каталоглар, матбаа архиви каби тармоқлар мавжуд. 1927 йилдан республикадаги матбуот нашрларининг мажбурий нусхасини олиб, улар асосида илмий библиография, матбуот статистикасини амалга оширади. 1969 йилдан ўзбек тилида, 1971 йилдан рус тилида алифбо ва систематик каталоглар ёрдамида турли библиографик маълумотномалар тайёрлайди. Миллий матбаа библиографияси элеcтрон шаклда тайёрланмоқда.

3 январь 2007 йил - 3 январь 2007 йил 14 ёшли британиялик мактаб ўқувчиси ёлғиз ўзи Атлантика океанини кечиб ўтди

  3 январь 2007 йил Гиннеснинг янги рекорди: 14 ёшли британиялик мактаб ўқувчиси ёлғиз ўзи Атлантика океанини кечиб ўтди.

     14 ёшлик Буюк Британия фуқароси Майкл Пирам якка ўзи Атлантика океанини сузиб ўтди ва шундай жасоратларни кўрсатган энг ёш денгизчисига айланди. Бу ҳақда 3 январь куни Британиянинг Тimes газетасининг сайти ёзади.

      Бундай саргузашт учун вақтинчалик мактаб машғулотларини тўхтатиб қўйган Майкл бугун маҳаллий вақт билан соат 14:00Антигуа (Кариб ороллари)оролининг Нельсон докларига ўзининг кичик 28 футлик (фут -30,48 см га тенг узунлик ўлчови) Cheeky Monkey деб номланган яхтасида етиб келди. Бандаргоҳда Майклни ва уни радио орқали кузатиб келаётган отаси Питерни елканли флотилия, оркестр ва ҳукумат делегацияси кутиб олди.

      Шуни таъкидлаш мумкинки, Майкл Пирам елканда сузишга етти ёшидан қизиқади. Бу машғулотларга унга отаси, тажрибали яхтачи ўргатган.

      Сузиш тўрт ҳафта ўрнига олти ярим ҳафтага чўзилди. Бу кечикиш яхтадаги носозликлар туфайли эди. Майкл шу сабабли Яшил Бурун оролида тўхтаб олишга мажбур бўлди.

     Пирам Атлантика уммонини сузиб ўтишни ўтган йили(2006)бошланганди. Саргузашга жўнаш манзили Гибралтар бўғозибўлди. Майкл ўз олдига илгари бошқа бир британиялик ўқувчи томонидан ўрнатилган аввалги рекордни янгилашни мақсад қилиб қўйди. Олдинги рекордчи Себастьян Клавер 2003 йилда 15 ёшида яхтада Канар оролларидан Антигуа оролларигача кечиб ўтган эди. Бу йилги рекорд хайрия мақсадида уюштирилган бўлиб, сузиш чоғида келиб тушган маблағлар эҳтиёжманд болаларга сарфланади.

Майкл ўзининг Атлантика уммонидан сузиб ўтиш жараёни таассуротларини кунма кун интернет-кундалиги (блоги)да ёзиб борди. 28 декабрда у шундай ёзган: “Қуёш ҳаддан зиёд куйдиряпти, бунинг олдини олиш учун чора кўриш лозим. Ҳар тонгда мен палубада учар балиқларни топаман, назаримда улар йўлдан адашишган. Манзилга атиги беш кун қолди!”

Майклнинг онаси Хитер ВВСга берган интервьсида ўғли билан жуда фахрланишини ва унинг бу жасорати бошқа тенгқурларига ҳам ибрат бўлишини билдирди.

Жасоратли ёш денгизчига Буюкбритания ҳукумати номидан Вице-премьер Жон Прескотт (Тони Блэр бу пайтда Майамида таътилда эди)табрик мактуби йўллади. Эслатиб ўтамиз, ўз карьераси бошида Прескотт тижорат кемаси денгизчиси эди. У ишонч билан ўз мактубида ҳали табрикка Қўшма Қиролликнинг кўплаб аҳолиси қувонч билан қўшилажаклигини таъкидлаб ўтди.

Манба: http://taqvim.uz/uzc/event/important