Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

1 январда 365 вароқли китобнинг биринчи вароғи ёзила бошлайди, уни яxши ёзинг...

×

 2020-01-01 23:10:06    88

PDF yuklash
Chop etish


1 январда 365 вароқли китобнинг биринчи вароғи ёзила бошлайди, уни яxши ёзинг...

            Инсон ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида ўзгача маъно ва мазмун мужассам. Бу маъно ва мазмун инсон ҳаётида алоҳида ўрин тутиши билан ҳам аҳамиятлидир. Зотан, маъносиз, ёки мазмунсиз ҳаётнинг ўзи бўлмайди. Инсон ҳаётидаги турли хил қарама қаршиликларнинг мажмўаси умрдир. Мана, умримизнинг яна бир йили ортда қолди. 2019 йил айтиш мумкин, энг аввало, жонажон Ватанимиз учун энг яхши йилларнинг бири бўлди. Ўтган йилнинг файзу таровати ҳар бир Ўзбекистонлик фуқаронинг қалбида абадий мўҳрланажак. Жумладан, Ватанимизнинг энг чекка ва кенжа тумани - Сух аҳолиси қалбларида ҳам. Зеро Сух туманида йил давомида жуда кўп янгиликлар, янгиланишлар бўлди. Туманда асрга татигулик ишлар амалга ошрилди ва барча ўзариш ва янгиланишлар, амалга ошрилган ислоҳотлар замирида бевосита Юртбошимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги мужассам. Туман узра амалга оширилган ободончилик ишлари қаторида аҳоли турмуш шароитниинг яхшиланиши ҳам амалга оширилган эзгу ишларнинг натижасидир.

            Файзли хонадонларимизга янги йил қадам қўйиб, эски йил умримизнинг бир бўлагини ўзи билан тарих қатларига олиб кетди. Шукрки, 2019 йил барча юртдошларимиз қатори сухликлар учун ҳам тарих саҳифаларига бой берилган йил сифатида эмас, туманни обод ва кўркам масканга айлантириш ҳамда Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган салмоқли давр сифатида муҳрланмоқда.

            Зотан, ҳар биримиз йил бошида ўзимиз ва яқинларимиз учун режалар тузамиз. Ҳаётимизни фаровон, умримизни мазмунли қилиш мақсадида янги йилга янги куч ва ғайрат билан ҳаракат бошлаймиз.

            2020. Чиройли рақам. Шундай эмасми? Кўзни қувонтирадиган бу чиройли санага қадам қўйдик. Руслар таъбири битлан айтсак - "Круглая дата". Бред Пейсли янги йил ҳақида шундай ёзган эди: "1 январда 365 вароқли китобнинг биринчи вароғи ёзила бошлайди, уни яxши ёзинг". Дарҳақиқат, янги йилнинг биринчи вароғида яхши сўзлар битиладиган бўлса, бу китобнинг ҳамма саҳифалари - бошидан охиригача яхши битикларга тўлиши лозим.

            Ишончимиз комилки, янги 2020 йил Ватанимиз, жонажон Ўзбекистонимиз, Республикамиз аҳолиси ҳаётида унутилмас ва қувончли воқеаларга тўла йил бўлади. Янги йил Ватанимиз ҳаётида бетакрор ва ўзига хос йил бўлишига умидвормиз.

            Янги – 2020 йилнинг қадами жонажон Ватанимизга, бетакрор ва чиройили гўша бўлмиш - жаннатмакон Сухимизга қутлуғ ва баракали келсин! Ишонамиз: барчамиз ўтаётган йилда эришмаган ютуқларимизга албатта, эришамиз.

                        Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати