Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух туманида пандемия сабаб томарқачилик ишлари тӯхтаб қолмайди

×

 2020-04-09 18:16:16    67

PDF yuklash
Chop etish


Сух туманида пандемия сабаб томарқачилик ишлари тӯхтаб қолмайди

         Бугун туманимизнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолини коронавирус пандемиясидан асраш ва ушбу офатга қарши кураш мақсадида дезинфекция ва зарарсизлантириш ишлари олиб борилди. Дезинфекция жараёнида бевосита иштирок этган туман ҳокими Фаррух Усаров ушбу хайри ишда қатнашаётган туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази, туман соғлиқни сақлаш бӯлими, ҳудудлардаги оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари ва патронаж ҳамшираларига ӯз миннатдорчилигини билдириб, амалга оширилаётган бундай ишлар қаҳрамонликка тенг эканлигини таъкидлаб ӯтди. Зотан, халқнинг бошига синовли кунлар тушган айни дамларда тиббиёт соҳаси ходимлари ӯта масъулият билан ишлаб, фидокорлик кӯрсатишмоқда. Сух туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази бошлиғи М. Аҳрорийнинг маълумотига кӯра, зарарсизлантириш ишларида соҳа ходимлари биртану биржон бӯлиб ҳаракат қилишаётир. Шунингдек, кӯчалар, ижтимоий соҳа объектлари, ташкилот ва муассасаларнинг дезинфекция қилиш ишлари туман фавқулодда вазиятлар бӯлими ёнғинга қарши кураш отряди ходимлари зиммасига юклатилган. “Ходимларимиз зиммаларидаги масъулиятли вазифаларини сидқидилдан бажариб келишмоқда” – дейди туман фавқулодда вазиятлар бӯлими бошлиғи Жалолиддин Жалолов.

         Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, пандемия сабаб қишлоқ-хӯжалик ишлари, томарқачиликдаги амалиётлар тӯхтаб қолгани йӯқ. Сух туманида ҳар бир қарич ернинг баҳоси олтинга тенг. Шунинг учун, туманда баҳорги юмушлар охирига етиб, туман миришкорлари экилган экинларнинг парваришига алоҳида бел боғлаб, меҳнат қилишмоқда. Сухликлар томорқадан самарали фойдаланиш йӯлларини яхши билишади десак, муболаға эмас. Шахсий томарқасидан уч маротаба бӯлмаса ҳам, Ғазнов маҳалласида яшовчи аҳоли икки маротаба ҳосил олишади. Бунда шахсий томарқасида иссиқхона барпо этган фуқаролар жуда фаол. Ғазнов маҳалласида ашовчи фуқаро Ниёзхон Мелибоев мана тӯрт йилдирки, ташкил этилган иссиқхонасидан мӯл-кӯл ҳосил олиш билан бирга яхши даромадга ҳам эга. “Куни кеча иссиқхонамда етиштирилган помиидор кӯчатларини салкам бир миллион сӯмга сотдим. Ҳозирда карамнинг етти хилини парваришлаяпман. Иссиқхона даромад манбаи эканини яхши биламан ва албатта, буни кенгайтираман”-  дейди тадбиркор биз билан сӯҳбатда.

         Яна бир мисол: шу маҳаллада яшовчи Алижон Муллоев ва Билолжон Охоновларнинг ҳам иссиқхонага меҳрлари баланд. Экилган картошкаси май ойига бориб, ҳосил беради. “Етти қаторга картошка экганман, энди шу майдондан, Худо хоҳласа, 700 килограмм картошка оламан. Оила эҳтиёжига 100 килограмм сарфланадиган бӯлсак, қолганини сотаман. Картошка ҳам яхши даромад манбаи” – деб бизга юзланади Билолжон-ака. Шунингшек, Алижон Муллоевнинг мол боқишга ҳам ишқибозлиги бизга маълум бӯлди: “Бугун 7 та қорамол парвариши билан бандман. Сутли маҳсулотларга эҳтиёжимиз йӯқ. Чунки ӯзимизда бор. Бозордан фақатгина ун билан ёғ харид қиламиз холос”. Ҳа, “ҳаракатда баракат” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз.

         Бугун туманда туман ҳокими кӯрсатмаси ва тумандаги тадбиркорлар ташаббуси билан аҳолини карантин тартибига тӯла риоя қилишини таъминлаш ва зарурият бӯлмаганда кӯчага чиқмасликлари учун олис ҳудудларга кӯчма савдо дӯконлари сафарбар этилмоқда. Бугун Ғазнов маҳалласининг энг чекка кӯчаси – “Эътиқод” кӯчасига кӯчма савдо дӯкони кириб борди ва аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

         Жараёнларда қатнашган туман адлия бӯлими бошлиғи М. Қодиралиев ҳам ушбу ташаббусни қӯллаб-қувватлашни таъкидлаб, хайр-саховат амалларига бел боғлаган тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Сух туманида озиқ-овқат нархининг барқарорлиги таъминланмоқда ва бу ҳолат мутасаддий идоралар томонидан қаттиқ назоратга олинган.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати