Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олис ҳудудларга кӯчма савдо дӯконлари йӯл олди

×

 2020-04-08 15:34:57    70

PDF yuklash
Chop etish


Олис ҳудудларга кӯчма савдо дӯконлари йӯл олди

         Айни коронавирус пандемиясига қарши курашиш палласида Республикамизда энг асосий масала аҳолини ушбу инфекция асоратидан асраш ва шунинг буробарида, халқимизга сифатли ва ҳамёнбоб озиқ-овқат маҳсулотлар етказиб бериш бӯлиб қолмоқда. Ушбу йӯналишда Сух туманида ҳам мутасаддий раҳбарлар томонидан эътироф этишга лойиқ ишлар олиб борилмоқда.

         Туман марказий бозорида одамлар ва тадбиркорлар сони ҳам анча камайиб қолган. Чунки савдо расталарида фақатгина озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорлар бор холос.  Бугун ҳам бевосита туман ҳокими раҳбарлигида туман марказий бозорининг Ҳушёр маҳалласидаги шохобчасига рейд ташкил этилди. Туман ҳокими бевосита тадбиркор ва харидорлар билан нарх-наво масаласи, шу кунларда маҳсулот нархини асоссиз оширмаслик ҳақида сӯҳбат қилиб, аҳолига сифатли маҳсулот етказиш баробарида, нархни барқарор таъминлашга чақирди. Кӯпгина озиқ-овқат маҳсулотлари Сухга вилоятимизнинг бошқа туман ва шаҳарларидан олиб келингани боис, бугун Ҳушёр маҳалласидаги бозорда пиёз етишмовчилиги маълум бӯлди. Албатта, яқин кунларда бу муаммо ҳам ӯз ечимини топади. Туманга вилоятимиз марказидан озиқ-овқат маҳсулотлари орттирилган машиналар корвони йӯлга чиққан. Албатта, маҳсулотларнинг туманга олиб келинишида вилоят ҳокими Ш. М. Ғаниевинг алоҳида ӯрни бор. Қирғизистон Республикаси ҳукумати мутасаддийлари билан келишувга биноан, Сухга озиқ-овқат маҳсулотларининг янги партияси олиб келинади.

         Албатта, тӯғри овқатланиш ва санитария-гигиена тартиб-қоидаларига риоя этиш саломатликнинг муҳим омили саналади. Агар инсоннинг иммун тизими мустаҳкам бӯлса, унга касаллик юқмайди ва шифокорга мурожаат этишга ҳожат қолмайди. Лекин ҳар бир инсон ӯзининг ва яқинларининг соғлилига эътиборли бӯлиши лозим айни кунларда. Туман юқумли касалликлар шифохонасида бугунги кунда коронавирусга қарши кураш доирасида барча зарурий ишлар амалга оширилган. Шифохона бош врачи Меҳрубон Болтаевнинг маълумотига кӯра, тиббиёт масканида 80 та жой -  40 та жой бевосита карантинга олинган фуқароларга, яна 40 таси беморларга мӯлжалланиб, тайёрлаб қӯйилган. Шифохона керакли асбоб-анжом ва дастгоҳлар билан қисман таъминлангани маълум бӯлди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бугун Сух туманида ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил этилди. Туман маҳалла ва оилани қӯллаб қувватлаш бӯлими ва Ёшлар Итифоқи туман бӯлими ҳамкорлигида ташкил этилган марказ замонавий компютер ускуналари, аҳолига хизмат кӯрсатишга мӯлжалланган автомашиналар билан таъминланди. Эндилиқда, марказ орқали кам таъминланган оилалар ва ижтимоий кӯмакка мӯҳтож фуқароларга ҳомийлар томонидан тақдим этилган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади. Марказ фаолияти ва уни ташкил этиш ишлари билан яқиндан танишган секторлар раҳбарлари аҳолига сифатли хизмат кӯрсатиш учун ташкилотчиларга ӯзларининг таклиф ва тавсияларини беришди. Барча мурожаатлар “колл-марказ”га телефон орқали келиб тушади. Фуқаролар бевосита Республикамизда ягона бӯлган колл-марказ қисқа телефон рақами – 1197 ва туман марказининг 73 462 51 33 га қӯнғироқ қилишлари мумкин.

         Шу ӯринда, яна бир жиҳатни таъкидлаш лозим. Тумандаги фаолият олиб бораётган секторлар раҳбарлари ташаббуси билан бугун туман марказидан узоқда бӯлган, энг чекка маҳаллаларда яшайдиган аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида кӯчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда. Малбуд маҳалласи туман марказидан анча узоқликда жойлашган ҳудудлардан бири. Бугун Малбуд маҳалласида иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Ф. Абдувалиев ва Ӯзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бӯлими мудири М. Ботировлар ташаббуси билан сайёр савдо ярамакаси ташкил этилди. Аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда етказиб берилди. Шунингдек, сайёр дорихона орқали олиб келигнан дори ваоситаларидан харид қилган Малбудликлар бу ташаббусдан миннатдор. “Яқинда маҳалламизга туманимиз ҳокими ташаббуси билан тоза ичимлик счуви, дори-дармон воситалари, ун олиб келинган эди. Шифокорлар ҳам маҳалламизга ташриф буюришиб, барча аҳолини тиббий кӯрикдан ӯтказишди. Бугунги прокуроримизнинг ташаббуси ҳам барча маҳалла аҳлини қувонтирди. Албатта, бунинг учун бутун Малбуд аҳли номидан ташаббускорларга миннатдорчилик баён этамиз” – дейди биз билан сӯҳбатда Малбуд маҳаласида яшовчи фуқаро Шерали Абдувалиев.

         Шунингдек, шундай кӯчмас савдо дӯкони туманнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинига ҳам етиб келди. Бу кӯчма савдо дӯкони Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбирклорлар мурожаатларини кӯриб чиқиш қабулхонаси Сух тумани бӯлими мудири М. Жумаев ташаббуси билан ташкил этилди. “Мақсадимиз аҳолини ушбу синовли кунларда зарурият бӯлмаганда кӯчага чиқмасликларини тизимли ташкил этиш ва албатта, зарур бӯлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдан иборат. Бундай кӯчма дӯконлар туманимизнинг барча маҳаллаларига сафарбар этилади” – деди М. Жумаев.

                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати