Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух тумани: коронавирус пандемиясини олдини олиш ва унга қарши курашиш тадбирлари

×

 2020-03-25 15:48:15    104

PDF yuklash
Chop etish


Сух тумани: коронавирус пандемиясини олдини олиш ва унга қарши курашиш тадбирлари

         Бугунги кундаги ижтимоий тармоқлар орқали берилаётган маълумотлар, радио ва телевидение орқали эфирга узатилаётган дастурлардаги асосий мавзу – коронавиурс пандемисини кириб келишини олдини олиш ва унга қарши кураш бӯлиб қолмоқда.Ушуб йӯналишда вилоятимизнинг энг чекка ва анклав тумани – Сухда ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун туманда аҳоли ӯртасида коронавирусдан сақланиш ва уни юқтира олмаслик борасида тарғибот-ташвиқот ишлари жадаллик билан олиб борилаябти. Бу ишларда бевосита туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ташаббус кӯрсатишмоқда. Саховатпеша инсонларнинг хайрли амаллари ва ӯтказилаётган хайрия акциялари ҳам кенг қулоч ёйган. Айни шу синовли кунлдарда ҳар бир инсон бир бирига таянч ва суянч бӯлиши талаб этилади. Буни теран англаган Сухликлар мана шу йӯсинда иш олиб боришаётир.

         Туман ҳокими ташаббуси билан туман ички ишлар бӯлими ва Сух телевизион студияси ижодий ва техник ходимлари ҳамкорлигида коронавирус пандемиясини олдини олиш ва унга қарши курашиш бӯйича ажойиб лойҳа ташкил этилди. Лойиҳанинг асосий мақсади сайёр радиостанция орқали аҳоли ӯртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва аҳолини бу балодан асрашга қаратилган. Туман ички ишлар томонидан ажратилган махсус автомашинага овоз кучайтиргич ва микрофонлар жойлаштирилиб, туман Ёшлар Иттифоқи фаоллари томонидан пандемияга қарши кураш чоралари туман кӯчалари узра аҳолига етказилмоқда. Барча жамоат жойлари, кӯчалар ва корхона-ташкилот, муассалар биноларига коронавирусга доир плакат ва баннерлар, “карантин”, “ниқобли режим” ёзувлари ёпиштирилган. Бугундан кӯчада автомашина ва одамлар камайиб қолган. Ҳамма тиббий ниқобда. “Чунки қонун барчага баробар ва ҳаммамиз учун ӯзимизнинг жонимиз азиз” – дейди Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 70-ёшли фуқаро Зоҳиржон Юсупов. Тартиб ва қоидаларга риоя этиш барча фуқаронинг асосий вазифаси эканлиги туман аҳли жуда яхши ангалашади.

         Туман ҳокимлигида коронавирус инфекциясини Сух тумани ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бӯйича туман штаби ташкил этилган бӯлиб, штаб аъзолари ҳар бир соатда дахлдор идоралар ва мутасаддий шахслардан маълумотлар олишади. Штаб зарурий замонавий дастгоҳ, асбоб-ускуна – телефон ва компютерлар билан тӯлиқ жиҳозланган. Ҳар куни соат 17-00 да туман бӯйича кунлик маълумотлар умумлаштирилиб, вилоят штабига тақдим этилади.

         Айни кунларда аҳоли томонидан оммавий ахборот воситаларига эҳтиёж ҳар қачонгиданда кӯп сезилмоқда. Сух туман телевизион студияси ижодий ва техник ходимлари туманда бӯлаётган ҳар бир янгилик ва ӯзгаришлардан аҳолини хабардор қилибгина қолмасдан, коронавирусга қарши курашиш акциясида ҳам фаоллик билан иштирок этишаётир. Студия ижодкорлари телевизион студияси гурӯҳ раҳбари Фарҳоджон Миршарипов бошчилигида ҳафтанинг сешанба, чорашанба, пайшанба ва шанба кунлари соат 20-00 дан 22-00 гача мавзӯга доир туман аҳолисига давра сӯҳбатлар, лавҳалар, видеодарс ва туркум кӯрсатувлар тайёрлаб, эфирга узатишмоқда. “Айтгил дӯстим, нима қилдик Ватан учун?”. “Биз шу шиорни ӯзимизга асосий мақсад қилиб олганмиз ва доимо шу йӯналишда фаолиятимизни давом эттирамиз”- дейди биз билан сӯҳбатда Сух ТВ раҳбари Ф. Миршарипов.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, туманда хайрия акциялари ҳар куни давом этмоқда. Бу йӯналишда турли соҳа вакиллари фаоллик кӯрсатишмоқда. Бугун туман ички ишлар бӯлими бошлиғи С. Саидмӯсаев ташаббуси билан 80 дона тиббий ниқоблар Шарқобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий кӯмакка мӯҳтож аҳолига тарқатиб берилди.

         Қилинаётган барча ишлар ва амаллардан мақсад битта: туман аҳлини ва Сухликларни пандемиядан асраш ва уларга синовли дамларда далда бӯлиш. Зиммаларига юклатилган вазифаларни барча соҳа вакиллари бугунги кунда сидқидилдан адо этишга бел боғлаган.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати