Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

САРҲИСОБ

×

 2020-01-28 14:07:30    60

PDF yuklash
Chop etish


САРҲИСОБ

          Мўҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорлари билан ҳудудларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш, аҳолининг энг муҳим ҳаётий муаммоларини ечиш, давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни бажариш учун ҳудудларда секторлар фаолияти йўлга қўйилиб, 2019 йил 17 январь кунидаги “ Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллааштириш чора-тадбирлари тўғрисида”-ги ПФ-5633 сонли фармони ҳамда 2019 йил 8 январьдаги “Ҳудудларини комплекс ижтимойи-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”-ги ПҚ-4102 сонли қарори асосида 4 сектор фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх туман Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида аҳоли муаммолари билан ишлашда такомилаштирилган тизими ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилган тизим асосида “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган принципга амал қилган ҳолда ишлар ташкил этилди.

Хусусан, ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш борасида 2019 йил давомида амалга оширилган ишларга қисқача тўхталадиган бўлсак, ўтган йили тумандаги 4057 хонадонлар 4 сектор ишчи гуруҳи томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилди.

Уйма-уй юриш орқали ўрганиш натижасида жами 188 та муаммолар аниқланган. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича туман, даражасида “Йўл хариталари” тайёрланган.

Бугунги кунга қадар аҳоли хонадонларида ўтказилган ўрганишлар бўйича аниқланган 188 та муаммоларнинг 180 тасини (96%) бажарилиши таъминланган.

4 сектор штаби ишчи гуруҳлари томонидан сектор ҳудудидаги хондонларда уйма-уй юриш орқали аниқланган муаммолар сохалар ва йўналишлар бўйича таҳлил қилинганда

-         27 таси соғлиқни сақлаш тизими буйича 

-         33 та аҳоли бандлигига кўмаклашиш тизими буйича 

-         24 таси моддий ёрдамга муҳтож оилалардан 

-         8 таси электр таъминоти,

-         2 таси суюлтирилган газ баллони,

-         25 таси уй-жой масаласи,

-         2 таси кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш,

-         14 та Ўзбекисотон Республкаси фуқаролигини олиш буйича

-    53 та бошқа масалаларни ташкил этди.

Қолган 8 тасини белгиланган тартибда ижросини таъминлаш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритилган.

         2019 йил давомида аҳолидан тушган мурожаатлар жойида ўрганиш ва ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонаси билан хамкорликда  60 маротаба жойларда сайёр қабуллар ҳамда сайёр учрашувлар ташкил этилди ва ушбу сайёр кабулларда  373 та фуқаролар  819 та масъала бўйича қабул қилинган. Юқоридаги мурожаатлардан 320 та масъала бўйича тушунтириш берилди, 286 та масъала жойида ҳал этилди, 196 таси ўрганиш жараёнида ҳал этилган ҳамда 17 та масъала сектор йўл харитасига киритилган.

2019 йил давомида сектор штабига 37 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 29 таси тезкорлик билан бартараф этилди, 5 та ҳуқуқий маслаҳат берилди, бажариш учун қўшимча вақт ва маблағ талаб этиладиган 3 та муаммолар вертикал бошқарув тизимига асосан туман даражасида ҳал этиладиган муаммоларга ажратилиб, “Йўл харитаси”га киритилди.

4 чи сектори худудининг 7 та маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ички кўчалар ва ижтимойи объектлар тўлиқ ўрганиб чиқиб, 177 та муаммолар аниқланди ва 73 та муаммони ҳал этилишга эришилди, қолган 104 та ижтимойи объектлардаги муаммолар давлат дастури орқали ҳал этилиши учун сектор келгуси йиллардаги йўл харитасига киритилган.

4 сектор штаби ишчи гуруҳлари томонидан сектор ҳудудидаги ижтимойи объектларда аниқланган муаммолардан соҳалар ва йўналишлар бўйича таҳлил қилинганда

Жумладан:

 5 та - мактабгача таълим соҳасида

  6 та – халқ таълими соҳасида

  5 та – тиббиёт соҳасида

  9 та – ободонлаштириш соҳасида

  4 та – маҳалла фуқаролар йиғинлари идораларида

 6 та – туман сув оқава соҳасида

  1 та – туман газлаштириш соҳасида

  142 та – электр таъминоти соҳасида

  4 та – автомобиль йўллари соҳасида.

4 сектор штаби ишчи гуруҳлари томонидан сектор ҳудудидаги ижтимойи объектларда аниқланган муаммоларни ҳал этилиши бўйича таҳлил қилинганда:

-         Мактабгача таълим соҳасида аниқланган 5 та муаммолардан 2 таси ҳал этилди

-         Халқ таълими соҳасида аниқланган 6 та муаммолардан 2 таси ҳал этилди

-         Тиббиёт соҳасида аниқланган 5 та муаммолардан 2 таси ҳал этилди

-         Электр таъминоти соҳасида аниқланган 142 та муаммолардан 63 таси ҳал этилишига эришилди.

Бундан ташқари 4-сектор ишчи гуруҳ аъзолари томонидан оғир ҳудуд сифатида Чашма маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 548 та хонадон уйма уй юрган ҳолда ўрганиб чиқилди. Бунда фуқароларининг 31 та муаммолари аниқланиб 30 таси ёки 97 фоизи тезкорлик билан ҳал этилди. Чашма маҳалла фуқаролар йиғинининг “Кўҳсор” маҳалласига бир дона янги электр трансформатори, 31 дона бетонли электр таянчлари ўрнатилиб 1.2 км янги кабелли хавфсиз электр тармоғи ҳамда 800 метр янги ичимлик сув тармоғи тортилди, камтаъминланган ҳамда ногиронликлари бўлган 20 та муҳтож оилаларга намунали уйлар қурилиб фойдаланишга топширилди.

              2019 йил  мобайнида Демурсад, Гулистон ва Зангат  маҳаллаларда 3 та мактабгача таълим муассасалари ҳамда Чашма маҳалласида жойлашган 11 сонли ЎЎМ-лари замонавий тарзда янги бинолар қўрилиб капитал реконструкция қилинди, Мулгон қишлоғида жойлашган 11 сонли болалар боғчаси ташқи кўриниши 48 млн. сўмлик ҳамда Зангат ва Мулгон қишлоқ врачлик пункларининг бинолари 90 млн. сўмлик жорий таъмирланди.

4 чи сектор ҳудудидаги  9 км катта йўлини жорий таъмирланди, 6 км электр тармоқлари тортилди эски симёғочлар бетонли устунларга алмаштирилди, тунги ёритиш мосламалари ўрнатилди, ушбу катта кўчанинг Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган қисмининг икки томонига 1 км евро деворлар қурилди, Чумоқча ва Обишир маҳалласининг 1 км га яқин жойига бетонли латоклар ўрнатилди, кўча бўйига бир қатор гуллар экилди, аҳоли яшайдиган уйлар ва нотурар объектлар замонавий  кўринишида безатилди, 6 маҳалла қабристонлари МФЙ лари ёрдамида ҳашар йўли билан  ободонлаштиришга эришилди, Мулгон қишлоғида жойлашган маҳалла қабристонига ҳомийлик маблағлари ҳисобидан замонавий ювиниш хонаси ва таҳоратхона ҳамда жанозахона қурилди, Гулистон, Зангат маҳалла қабристонларини атрофлари ҳомийлик маблағлари ҳисобидан замонавий тарзда девор ўрнатилди ва жанозахоналар қурилди, Чашма маҳалла қабристони жанозахонаси жорий таъмирланди. Демурсад, Гулистон, Чумоқча, Зангат ва Чашма маҳаллалардаги 5 км ички тор кўчалари шағаллаштирилди.

        «Обод маҳалла» Дастури бўйича Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида 4,3 км ички кўчалар асфальтлаштирилди, 2.3 км ички кўчалар шағаллаштирилди, 86 дона тунги ёритиш мосламалари ўрнатилди, 2 км ичимлик сув тармоғи тортилди, 1 дона янги трансформатор ва 49 та бетонли электр таянчлари ўрнатилди, Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинининг Сўх кўчасига 900 метр латоклар ўрнатилиб, гулзорлар экиб ободонлаштирилди. Ушбу маҳалладаги 241 та хонадон деворлари ҳамда ижтимойи объектлар замонавий кўринишида безатилди, ички тор кўчалари ободонлаштирилди ва чиқинди ташлаш қуттилари ўрнатилди. Ушбу маҳаллада жойлашган МТМга қарашли 11 сонли болалар боғчаси 48 млн. сўмга жорий таъмирланди.

       Шунингдек, 2019 йил давомида секторлар томонидан 591 та оилаларга 120.6 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга, ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг 4 нафарига ногиронлик аравачалари, 2 нафарига эшитиш мосламалари ва 2 нафарига ногиронлик гуруҳлари белгиланди, шу билан бирга 1 нафар беморга қўлтиқтаёқ, 1 нафар беморга хасса ҳамда аҳоли соғлиғини яхшилаш мақсадида 3 та сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар ва 14 беморларга даволанишлари учун ордерлар берилди.

Инвестиция лойиҳалари бўйича “Дилшод “  фермер хўжалиги 1,200 млн. сўм, “Гузари Маруфи Азиз” фермер хҳжалиги 500 млн. сўм, “Мулки Умед” фермер хўжалиги 150 млн.сўм “Сўх Обишир сервис” МЧЖ 400 млн.сўм ўз маблағлари ҳамда кредит маблағлари ҳисобидан инвестиция киритилди ҳамда 20 та янги ишчи ўринлари яратилишига эришилди.

Сектор раҳбари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан 31 марта ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олиш, хотин қизлар билан ишлаш ва ёш оилалар ажрашиб кетиши олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказилди.

          Ф.Турабоев  - Сух тумани 4 сектор раҳбари,

                                      туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи