Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 82 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУГУН

×

 2020-01-21 08:51:37    81

PDF yuklash
Chop etish


21 январь 1992 йил - Миллий олимпиада қўмитаси ташкил топган кун

  Ўзбекистон  Республикаси Миллий олимпиада қўмитаси(МОҚ) 1992 йил 21 январда Тошкентда  ташкил топди. 1993 йил сентябрдан Халқаро олимпиада қўмитаси (ХОҚ)нинг аъзоси. Олимпиада ғояларини кенг тарғиб қилиш, мамлакатда спортни оммалаштириш ва ривожлантиришга кўмаклашиш, Ўзбекистон ва дунё спортчилари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, спортчиларнинг ХОҚ  раҳбарлигида ўтадиган мусобақаларга ҳар жиҳатдан тайёргарлик кўриши ва қатнашишини таъминлаш каби Олимпиада хартиясида белгиланган вазифаларни бажаради.Олий органи Бош ассамблея (ҳар йили камида бир марта чақирилади),унда президиум аъзолари (105 нафар,2005йил) сайланади.Ассамблеялар оралиғида олимпиада ҳаракатига Ижроия қўмита (президент, 3та вице президент, 9 та аъзо) раҳбарлик қилади.

21 январь 2014 йил - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил қилинганига 20 йил тўлди

 Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси 1992-йил 21-январда ташкил этилган бўлиб, 20 йилдирки, мамлакатимиздаги Олимпия фаолияти ва спортни ривожлантириш борасида фаол ишлар олиб бормоқда.1993-йил сентабрда Миллий Олимпия қўмитасининг Халқаро Олимпияқўмитаси томонидан эътироф қилиниши Ўзбекистон спортчиларига Олимпиада ўйинларида қатнашиш имкониятини берди.Ўзбек спортчиларининг илк иштироки Лиллехамердаги XVI қишки Олимпиада ўйинларида (1994-йил) ва Атлантадаги XVII ёзги Олимпиада ўйинларида (1996йил) бўлиб ўтган.Шундан бери, Ўзбекистон спорти вакиллари барча Олимпиада ўйинларида фаол қатнашмоқда. Ҳар бир Олимпиада мусобақасида спорт тарихида абадий муҳрланиб қоладиган янги чемпион ва совриндорлар номлари кашфқилинмоқда.Ўтган вақт мобайнида ўзбекистонликлар Олимпиада ўйинларида 5та олтин, 5та кумуш ва 8та бронза медални қўлга киритдилар.Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортни ва жисмоний маданиятни ривожланитириш, соғлом турмуш тарзини тарғибқилиш, Олимпиадага оид таълим, Олимпия қадриятлари оммалаштириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ишларига улкан ҳиссақўшмоқда, спорт мураббийлари ва спорт ташкилотларини қўллаб-қувватламоқда.Миллий Олимпия қўмитаси билан Халқаро Олимпияқўмитаси, Осиё Олимпия Кенгаши, Миллий Олимпия қўмиталари жамияти ва бошқа қатор халқаро спорт федерациялари ҳамда ташкилотлари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

21 январь - Халқаро қучоқ очмоқ куни

Бу ўзгача байрам  дунё бўйича 21 январь куни нишонланади. Ҳар бир одам бу куни мутлақо нотаниш  бўлган кишини қучоқлашиши мумкин. Байрам яқин йиллардан бошлаб нишонланаётган бўлишига қарамай, уни ким ўйлаб топгани номаълум. Халқаро қучоқочмоқ куни байрамини жорий қилиш фикри Ғарбий Европалик талабаларга тегишли.Лекин бу байрамни ким ўйлаб топган ва  нега айнан 21 январь куни нишонланишини ҳеч ким билмайди.Бу куни қучоқлашиш мутлақо беғараз ниятда, унда ҳеч қандай  яқин муносабатга ишора йўқ. Бирон бир кишини шу куни қучоқлаш унга ўзининг қалб  гўзаллиги  ва меҳридан улашишни билдиради. Инсонлар қучоқ очишни ёқтирадилар, чунки инсонга  ўзини эркин, тинч ҳис қилмоқ, уни ёқтирганликлари учун қучоқлашгани ёқади.Биз бир кун ҳам қучоқлашмасдан яшай олмаймиз. Ҳар бир инсоннинг ҳаётида қучоқлашиш турли кайфиятларни акс эттиради, масалан, инсонлар ўз яқинлари билан кўришганда ва хайрлашганда қучоқлашадилар.Биз яқин кишиларимизни у учун қувонганимизда ёки унга миннатдорчилик билдирганимизда албатта қучоқлашимиз зарур.

21 январь - Польшада Бувижонлар куни

Ҳар йили 21 январь куни Польшада жуда хайрли байрам нишонлаб келинади. Каттаю кичик неваралар ўзларининг бувижонларини уларнинг “касб” байрами—Бувижонлар куни билан табриклашади. Бувижонлар кунида ўтказилган жамоатчилик фикри сўровлари натижасида шу нарса аён бўлдики, 60% польяклар ўзларининг ахлоқи, эътиқоди ва туйғулари бувижонлари билан бўлган яқин муносабатлари туфайли шаклланганлигини кўрсатади. Шунингдек, профессор Хэральд Эйлор ўтказган тадқиқодлари жараёнида 16 дан 80 ёшгача бўлган 2000дан (респондент)киши ичидан кўпчилиги қадрдон бувижонлари билан муносибатлари жуда кучли ва барқарор эканлигини исботлашган.

21 январь - Хитой Янги йил байрами

Биламизки, Хитой таквимига кўра, ҳар-бир йилнинг ўзига яраша талқин этадиган жонивори бор. Хитойликларнинг ой-қуёш тақвимидаги Янги йил григорян тақвимига кўра кечроқ кириб келади. Албатта, Хитойда григорян тақвимидан ҳам фойдаланишади, лекин Хитойда удум бўлган байрамлар санаси  хитой тақвимига кўра  белгиланади. Бу байрамлар қаторига Хитой Янги йили ҳам киради, у баҳор байрами деб ҳам ҳисобланади. Григорян тақвимига киритилгандан кейин уни Европадаги Янги йилдан алоҳида ҳолда шундай атай бошлашган. Биламизки, 1январь-Янги йил бошланиши бўлишига қарамай, кўпчилик халқларда Янги йил айнан баҳорда бўлади, табиатнинг қишки уйқудан  уйғонишига тўғри келади. Удумга кўра, Хитойда Янги йил - янги ой чиқишидан то биринчи ой циклининг тугашигача қишки қуёш туриши мавсумига тўғри келади. Григорян тақвимига кўра, Хитой Янги йили  21январь  ва 21 февраль оралиғига тўғри келади. Азалдан Хитойда Янги йил  асосий ва энг узоқ давом этадиган  байрам бўлган. Хитой Янги йилини фақатгина Хитой минтақасидагина эмас, балки Гонконгда, Макаода, Тайванда, Брунейда ва Индонезияда, умуман хитой аҳолиси яшайдиган барча ерларда нишонланайдилар. Янги йилга бағишланган байрам маросимлари 2 ҳафтага чўзилади  ва фонуслар байрами билан якунланади. Хитой Янги йили биринчидан – оилавий байрам. Гарчанд, инсон узоқ йиллар давомида ёлғиз яшасада, имкон қадар бу байрамни ота-онаси ва оиласи билан ўтказиши шарт. Янги йилдан олдин Хитойда темир йўл кассаларида чипталарга навбат кўп бўлади, шунинг учун чипталарни олдиндан олиш керак. Янги йил  кечасида дастурхон байрамона, тўйимли ва мўл бўлади. С толда албатта товуқ, балиқ, сояли пишлоқ бўлади, чунки бу масаллиқларнинг номи Хитой тилидаги “фаровонлик” ва “бахт” сўзларига яқин  уйғунликни билдиради. Мамлакатнинг шимолий қисмида байрамда чучваралар истеъмол қилишади. Жанубда эса “нянь гао” деб номланган таом истеъмол қилинади. Бу таом ёпишқоқ гуруч бўлакчаларидан бўлиб, улар йилдан йилга ҳаётни яхшиланишини рамзидир. Хитой Янги йилида туни билан ҳеч ким ухламайди. Бу маросим “шоу суй” – “йилни сақламоқ” деб номланади. Хитойликлар эшик ёндорига янги йил тилаклари ёзилган қизил қоғозчалар ёпиштириб қўйишади. Бундан ташқари, эшикка тескари қилиб бахт иероглифи ёпиштирилади.Янги йилнинг биринчи кунида мушакбозлик ва хушбўй ҳидли чўпчалар ёқилади. Янги йилнинг биринчи 5 кунида дўстлар, синфдошлар, қариндошлар,ҳамкасблар билан учрашиб, уларни байрам билан табриклайдилар, лекин Янги йилда совға тақдим қилинмайди. Бироқ,болаларга “я-суй-цянь”совға қилинади - махсус қизил конвертларда  пул берилади. Қадимий анъанага кўра, Янги йилнинг 15 куни давомида уйга келган ҳар бир болага пул совға қилинади.

Манба: http://taqvim.uz