Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Асосий мақсад – самарали фаолият ва халқниннг розилиги

×

 2020-01-20 14:06:46    64

PDF yuklash
Chop etish


Асосий мақсад – самарали фаолият ва халқниннг розилиги

         Жойларда ўтказилаёган турли хил тадбирлар, ҳудудларда бевосита бирични раҳбар иштирокидаги аҳоли билан ташкил этилаётган учрашувлар, уй ма уй юриш тадбирлари, албатта, халқимизни қийнаётган муаммо ва камчиликларини аниқлашда катта аҳамиятга эгалиги билан ҳам аҳамиятлидир. Лекин, ўтказилаётган бундай тадбирлар натижа бераябтими? Аҳоли кутган самара борми бундай тадбирлардан? Худди ана шундай саволга ушбу мақолада жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

         Дарҳақиқат, Президентимиз кўрсатган йўл, раҳбар фаолиятидаги доимо халқ билан бирга бўлиш, аҳоли дарду муаммосини аниқлаб, уларни ечилишида амалий кўмак ва ёрдам бериш механизми нафқат раҳбарлар, балки ҳар биримизнинг кундалик фаолиятимизга айланиб бормоқда. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, аксарият раҳбарлар фаолиятидаги “хўжакўрсинлик” термини йуқолиб бормоқда. Негаки анча-мунча йиллар давомида аксарият раҳбарлар фақат ушбу терминга таяниб иш тутишган – минг-минглаб қоғоз саҳифалари қорайиб келгану, бироқ, муаммо ва камчилик ўз номи билан қолиб кетган ва йиллар давомида катта ДАРДГА айланиб қолган. Инсон омили деган қадриятни қоғоз омили эгаллаган даврларни ҳам шукрки, енгиб ўтдик. Инсон азиз ва унинг манфаати ҳамма нарсадан устунлиги бевосита Президентимиз эътиборида эканлиги ва давлат сиёсати даражасига кўтарилгани барчамизни бирдек қувонтиради.

         Ушбу йўналишда вилоятимизнинг энг чекка ва сўлим гўшаси – Сух туманида тизимли, эътироф этишга арзирли ишлар амалга оширилмоқда десак, муболаға қилмаган бўламиз. Туман ҳокими Фаррух Усаров ўзининг фаолияти давомида ана шу омилга таяниб иш тутиши бугун туман аҳлини ҳақли равишдаги розилигига сабаб бўлмоқда. Бу сўзларни ўқиб турганларнинг кўнглида бир сўз пайдо бўлиши табиий ҳол: “Ана, таъриф бошланди. Булар таърифу тавсифдан нари ўтмайди. Нимага танқид қилмайди булар?! Ҳа, бу ўзини раҳбарга яхши қилиб кўрсатиши керакда!”. Лекин бундайлар орамизда шукрки, оз қолди. Ҳар бир инсон яхши ишлаш, яхши яшашга ҳаққи бор. Шунинг баробарида, раҳбарнинг асосий мақсади ҳам шу. Бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар билан бирга халқимизнинг онгу шуури ҳам ўзгариб бормоқда. Фуқароларимизда эртанги кунга бўлган ишонч ҳисси тобора кучайиб бораётгани ҳам Президентимиз томонидан олиб бораётган инсонпарварлик сиёсатининг ҳақли равишдаги самарали натижасидир. Қилинган ишлар, амалга оширилган ҳаётбахш ислоҳотлар, инсон манфаатини кўзлаб бажарилган эзгу амалларни тан олиш ва уни эътироф этиш ҳам инсонийликнинг асосий мезонидир. Лекин муваффақиятлар баробарида ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолар, камчликлар талайгина. Уларни ечиш ва бартараф этиш раҳбар зиммасига катта масъулият юклайди ва буни замоннинг ўзи ҳам тақозо этмоқда. Лекин, барча муаммолар бирданига ечилмайди, бирпасда камчиликлар бартараф этилмайди. Бунинг учун вақт керак, биздан эса, сабр ва матонат талаб этилади. Айтишадику – “Москва бирпасда қурилмаган” деб. “Мусулмончилик ҳам аста секинлик билан”, - дейишган ота-боболаримиз. Ўзбекистонда бўлаётган ўзгариш ва янгиланишлар, жадал билан амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, фуқароларимиз ҳаётидаги туб ўзгаришларнинг замрида Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг одилона, халқпарвар сиёсати мужассаам. Шундай экан, биз ҳам ушбу сиёсат уммонидаги кема аъзоларимиз, Президент командасидамиз. Сувда кемани, қуқруқликдаги аравамизни Президентимиз раҳнамолигида бирга, бир куч бўлиб, нурли келажак сари тортишимиз лозим. Ана шунда ишимизда ва қилаётган амалларимизда унум ва барака бўлади. Кўзлаган мақсадаларимизга албатта, эришамиз. Биз томонга отилган толшлардан асло қўрқмаслигимиз, чўчимаслигимиз керак, вақтлар ўтиб, уша тошлар отган одамларнинг боғида боғу бўстонлар бўлса, ажабланмаймиз. Биз - ҳар бир фуқаро Президент командасидамиз, Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат тарафдорларимиз, бизни бошлаган йўлимиздан ҳеч ким ҳеч қачон қайтара олмайди. Қисқа қилиб айтганда, бизнинг бугунги фаолиятимиздан халқимиз рози бўлиши керак, агар халқимиз биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади.

         Қўйида туман ҳокими фаолиятидан қисқача мисоллар келтирамиз. Туман миқёсида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ва секторлар кесимида туман ҳокимининг сайёр қабуллари ўтказилади. Ўтказилаётган қабулларда муаммолар ечимига амалий ёрдам кўрсатиш анъанага айланиб қолган. Яъни ҳар бир учрашувдан сўнг, туман ҳокими беовсита мурожаат этган фуқаронинг муаммосини ўрганиш мақсадида ҳудуларга ташриф буюради ва билдирилган камчилик ва муаммога ўз муносабатини билдиради. Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, туман ҳокими Сух тумани аҳолиси билан туну кун мулоқотда – ҳар бир Сухликда ҳокимнинг бевосита телефон рақамлари бор.

         Тул маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда маҳаллада яшовчи Муҳаммадали Холмуродов туман ҳокимига хонадонида учта қизи ва неваралари билан яшаётганлиги, шароитлари оғир эканлиги ҳақида мурожаат этди ва ушбу мурожаат жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, ҳақиқатан ҳам, бир ҳовлида отахон уч нафар қизи билан яшашади ва устига устак, ўртанча қизининг фарзанди тарбияси ҳам отахоннинг зиммасида экан. Шунингдек, оилада ҳеч ким иш жойи билан таъминланмаган ва касалманд неварани тиббиёт муассасасида даволаш лозим. Ҳокимдан оилага моддий ёрдам кўрстаиш талаб этилди. Моддий ёрдам масаласида оила аъзоларига туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раҳбари Фазлиддин Додокаримов тўлиқ маълумот берди ва нафақа тайинлашда меъёрга амал қилиш тартиби борлиги ва ушбу хонадон аъзоларига меъёр кўплиги боис, қонун доирасида нафақа тайинлаш мумкин эмаслиги тушунтириб берилди. Мурожаатдан сўнг, бевоиста туман ҳокимининг ташаббуси билан невара сиҳатгоҳда бепул даволанадиган ва отахонга нафақа пули мутасаддийлар томонидан олиб келиб бериладиган бўлди.

         20-сон мактаб ўқувчилари туман ҳокимига “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида мактабда волейбол ва шахмат тўгаракларида зарурий асбоб-анжомлар йўқлиги ҳақида мурожаат этишди ва учрашувдан сўнг бевосита туман ҳокими мактабга ташриф буюриб, ўқувчиларга волейбол тўпи ва шахмат доскаси тақдим этди. Маълум бўлишича, мактабнинг иситиш тизимида камчликлар мавжуд ва ушбу камчликларни бартараф этиш юзасидан туман халқ таълими бўлими мудирига топшириқлар берилиб, камчиликлар тез орада бартараф этилиши таъкидланди.

         Маълумки, бугун ёшларни китобхонликка жалб этиш, ёшларда китобга бўлган муҳаббатни ошириш мақсадида Республикамизда Президентимизнинг эътибори туфайли кўп ишлар қилинмқода. “Ёш китобхон” кўрик-танлови ва кўрик-танлов ғолибларини муносиб тақдирлаш ҳам ўсиб келаётган баркамол авлод кўнглида китобга бўлган меҳрни кучайтирмоқда. Бироқ, туманимиз мактабларида ташкил этилган кутубхоналарда бадиий асарларнинг зарурий захираси яратилмаган ва баъзи мактабларда бадиий китоблар етишмовчилиги кўзга ташланади. Қалъача маҳалласидаги 3-ИДУМ ўқувчи ёшлари томонидан ушбу муаммо “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида мурожаат этилди ва ушбу мурожаат ҳам туман ҳокими томонидан ижобий ҳал этилди. Мактаб ўқувчиларига янги бадиий адабиётлар туман ҳокими томонидан бевосита таълим даргоҳида совға қилинди.

         Қалъача маҳалласи “Шоликор” гузарида яшовчи бир гурўҳ фуқаролар туман ҳокимига гузарда электр энергияси таъминотида муаммо борлиги ва ушбу камчиликни бартараф этиш тарнсформаторга боғлиқ эканлиги ҳақида мурожаат этишди. Энди “Шоликор” гузари аҳолиси туман ҳокимидан миннатдорлар. Чунки маҳаллага янги трансформатор олиб келинди. Яқин кунларда зарурий таянчлар олиб келинса, ушбу гузарда ҳам электр энергияси таъминотидаги муаммолар бартараф этилади.

         Тул маҳалласидаги 19-сонли УЎТ мактабида қизлар учун тўгараклар ташкил этилган бўлсада, уларга зарурий шарт-шароитлар яратиб берилмаган. Яъни пишириқ тайёрлаш учун печ ва тикувчилик тўгарагида тикув машинкалари йўқлиги мактаб ўқувчилари томонидан ҳокимга мурожаат этилди. Учрашувдан сўнг туман ҳокими бевосита мактабга ташриф буюриб, мурожаат этган ўқучи қизларга иккита печ ва уч дона тикув машинкаси тақдим этилди. - “Мен бизнинг мурожаат шунча тез ҳал этилишини ростдан кутмагандим, бунинг учун, аввало, Президентимизга, туманимиз ҳокимига мактабимиз ўқувчилари номидан катта миннатдорчилик билдираман, энди ушбу ишонч ва эътиборни оқлашга доимо ҳаракат қиламиз”, - дейди тақдимот чоғида мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Расулжонова.

         Бундай мисолларни туман ҳокими фаолиятидан кўп келтиришимиз мумкин. Бу фаолият замирида инсон ва унинг манфаати мужассам ва қилинаётган ҳар бир ишнинг унуми ва баракаси ҳам шу нарсага боғлиқ.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот  хизмати