Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2020-01-15 14:24:10    75

PDF yuklash
Chop etish


Сух тумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

         Туман ҳокимлигининг мажлислар залида олтинчи чақириқ Сухтумани Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг биринчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бўлим ва гуруҳ раҳбарлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Шунингдек, сессияда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович Ғаниев ва вилоят сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиевлар иштирок этдилар.

         Сессия кун тартибига олтита масала - туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти, Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гурўҳларини рўйхатга олиш, халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш, Фарғона вилояти ҳокими томонидан туман ҳокими лавозимига тайинланган номзодни тасдиқлаш ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақидаги масалалар қўйилиб, депутатлар томонидан муҳокама этилди.

         Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан тумайн сайлов комиссияси раиси Амир Темировнинг ахбороти тингланди.

Кун тартибининг иккинчи масаласи юзасидан – Халқ депутатлари туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомини тасдиқлашимиз бўйича сессия котиби Мастонов Исожон Баҳодировичнинг маърўзаси тингланди.

Кун тартибига қўйилган учинчи масала – Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Халқ депутатлари туман Кенгашига туман сиёсий партиялари Кенгаш таркибида ўз гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича мурожаат этганликлари таъкидлниб, Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан сайланган 6 нафар депутатдан иборат, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган 8 нафар депутатдан иборат, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган 4 нафар депутатдан иборат, Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиясидан сайланган 7 нафар депутатдан иборат, Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган 2 нафар депутатдан иборат партия гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор депутатлар томонидан бир овоздан  тасдиқланди.

Сессия давомида кун тартибининг навбатдаги тўртинчи масаласи - Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига асосан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг 8 та доимий комиссиясини тузиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Депутатлар бир овоздан маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш, ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш, саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш, аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиялари, комиссиялар раиси ва таркибини сайладилар.

Шундан сўнг, сессиядаги бешинчи масала кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига кўра ҳокимларнинг ваколат муддати беш йил этиб белгиланган. Шунингдек, туман, шаҳар ҳокимлари вилоят ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади. 

Масала юзасидан Фарғона вилоят ҳокими Шўҳрат Мадаминович Ғаниев нутқ сўзлади. Вилоят ҳокими 2019 йилда Сух туманида амалга оширилган бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, ислоҳотлар жараёни, иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорликка кенг йўл очиб, соҳа вакилларига зарурий шарт-шароитларни яратиб бериш, ижтимоий соҳага эътибор, халқ билан ҳамнафас бўлиб, аҳоли муаммо ва камчликларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида гапириб, 2020 йилда амалга ошириладиган ишларнинг барчасида туман ҳокими бевосита ташаббускор бўлиб фаолият юритилиши лозимлигини таъкидлади. –“2020 йил вилоятимизда Сух тумани йили бўлиши лозим, чунки туманга Президентимиз томонидан берилаётган эътибор бизларни янада самаралироқ фаолият юритиб, туманни вилоят миқёсида олдинги ўринларга чиқаришимизни тақозо этади”,- дея таъкидлади вилоят ҳокими.

Сессия жараёнида тумандаги сиёсий партиялар раҳбарлари ва партия фаоллари иштирокида бевосита вилоят ҳокими раислигида Маслаҳат Кенгаши ўтказилди ва ушбу Кенгашда вилоят ҳокими тавсияси асосида Сух туман ҳокими вазифасига Усаров Фаррух Мадаминовичнинг номзоди қўйилди ва номзод барча иштирокчилар томонидан маъқулланди.

      Масала юзасидан сессияда депутатлар Тохиров Назиржон, Нишонов Субхонали, Ботиров Мамуржон, Фазлиддин Додокаримов, Ҳайдаров Ҳамроали сўзга чиқиб, фикр-мулоҳазаларинилдириб, Усаров Фаррух Мамдаминович номзодини қўллаб-қувватлашди.

      Музокаралардан сўнг Усаров Фаррух Мадаминович Сух тумани ҳокими этиб қайта сайланди ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан Сўх тумани ҳокими лавозимига тайинланган Усаров Фаррух Мадаминович номзоди депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

       Сессия давомида Сух тумани ҳокими Усаров Фаррух Мадаминович нутқ сўзлади ва сўзлари давомида билдирилган ишонч учун Ўзбекистон Республикаси Президентига, Фарғона вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдириб, билдирилган бу ишонч келгуси фаолиятига янада куч, қувват ва бағишлашини таъкидлаб, туманни янада ривожланишида, Президентимиз бошлаб берган ислоҳотларни амалга татбиқ этилишида, халқ билан ҳамнафас ва биртану биржон бўлиб  фаолият олиб боришга ваъда берди.

Шундан сўнг сессиянинг охирги, олтинчи масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига 10-Обишир сайлов округидан депутат, Ботиров Мамуржон Шокиралиевичнинг номзодини тавсия этилди ва ушбу номзод ҳам бир овоздан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига сайланди ва шу билан Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг биринчи сессияси якунланди.

         Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати