Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ СУХДА ҲАМ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-01-07 08:40:28    169

PDF yuklash
Chop etish


                        ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ СУХДА ҲАМ БЎЛИБ ЎТДИ

            Сух туманининг Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Фаррух Усаров ва туманда фаолият олиб бораётган ташкилот-муассаса ва барча корхоналар раҳбарлари иштирок этишди. Қизиқарли ва сермазмун бўлган учрашувда ёшларни қийнаётган камчилик ва муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

            Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зеро ёшлар Ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар. 27 декабрь 2019 йили Президентимизнинг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувлари тарихий воқелик сифатида Ўзбекистонлик ёшларнинг қалбида абадий мўҳрланади десак, муболаға қилмаган бўламиз. Мазкур учрашувда Президентимиз ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, "Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади" деган сўзлари ҳар бир Ватанпарвар инсон, баркамол авлод учун озод ва обод Ватан қуриш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги эзгу мақсадларига тўртки бўлади десак, асло хато қилмаган бўламиз.

            Туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ҳам иштирокчилар томонидан Президентимизнинг ёшлар билан учрашув чоғида айтилган сўзлари алоҳида ғурур ва ифтихор билан тилга олинди. -"Мен Ўзбекистоннинг, Сух туманининг бахтли ёшлариданман. Чунки ушбу учрашувда бевосита иштирок этдим ва Юртбошимизнинг биз ёшларга бўлган эътиборлари, "фарзандрларим" дея айтилган ҳар бир сўзлари менга янада куч, ғайрат, шижоат бахш этди. Мен олдимга қўйган мақсадларим, эзгу ниятларимга албатта, Президентмиз атрофида бутун Ўзбекистон ёшлари қатори жипслашиб, эришаман. Бунга мутлақо ишонаман. Чунки бизни тўғри йўлга бошловчи йўлбошчимиз бор", дейди Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро Университети (KIUF)нинг биринчи босқич талабаси Жавоҳир Сирожиддинов.

            Учрашув аввалида туман ҳокими Фаррух Усаров сўз олиб, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор ҳақида гапирар экан, "биз Сизлар билан ҳари доим олға интилишимиз, Президентимиз белгилаб берган йўлдан боришимиз зарур. Агар биз бу йўлда бирдану биржон бўлсак, марра ва нурафшон келажак бизники", дея алоҳида таъкидлади.

            Шундан сўнг бевосита учрашв иштирокчилари туман ҳокимига ўз саволлари билан мурожат этишди ва ёшлар томонидан берилган ҳар бир саволга муносиб жавоблар берилди. Бугун Ўзбекистонда юксак маънавиятли авлод тарбияланмоқда. Бугугни ёшларнинг онгу шуури, дунёқараши ҳам ўзгарган. Ёшларимиз орасида янгича ўйлайдиган, инновацион ғояларини амалга татбиқ эта оладиган кучлар борлиги бизни қувонтиради. Мурожаат ва саволлар баробарида учрашувда иштирок этган ёшлар туман ҳокимига ўз таклифларини ҳам беришди.  Яқин келажакда туманда Сухлик ёшлар таклифи асосида "Бешта ташаббус ёшлар нигоҳида" номли ёшлар фестивали, "Ҳоким билан бир кун" челленж лойиҳаси, "Йил талабаси"каби лойиҳалар амалга оширилиши ва шу таклифлар асосида тадбирлар ўтказилиши келишиб олинди.

            Учрашув яқин икки соат давом этди ва иштирокчилар қалбида катта таассурот қолдирди. "Ҳоким ва ёшлар" учрашувининг кейинги босқичлари туманнинг тўрттала секторида ўтказилади. Дарвоқе, учрашувда иштирок этган ташкилот, муассаса ва корхоналар раҳбарлари ҳам ёшларнинг саволларига жавоблар беришди.

            Сух туман хокимлиги Ахборот хизмати