ЖАВПАЯ МАССИВИДА ЯШИЛ ҲУДУДЛАР МАЙДОНИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА
2024-11-29 16:42:53 44
Жавпая массивида яшил ҳудудлар майдони янада кенгаймоқда
Дарахт экиб, боғ яратиш ва бир ниҳолни парваришлаб, уни вояга етказиш эзгу амаллардан бири ҳисобланади ва бунинг замирида улкан меҳнат ва машаққат мужассам. Айни пайтда, ушбу эзгу амалларни амалга ошириш бўйича Республикамиз ҳудудларида, айниқса, Сўх туманида кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти.
“Яшил макон” умумимиллий лойиҳаси бугун бутун халқимизни савоб ишларни амалга ошириш сари чорламоқда, чунки таъкидлаганимиздек, дарахт экиш ҳам айни савоб амал ҳисобланади. Қалъача маҳалласининг Жавпая массивида ҳам ушбу лойиҳа доирасида хайрли ишлар қилинмоқда.
Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидиусаев бошчилигида ҳудуднинг Қалъача ва Ғазнов маҳалла фуқаролари билан иссиқхоналар жойлашган бўш ер майдонларига тут кўчатлари ва бошқа мевали дарахтлар ниҳоллари ўтқазилди. Ерларни тайёрлашда махсус техникалар сафарбар этилиб, ушбу хайрли амалда Фарғона вилояти ўрмон хўжалиги вакиллари ҳам иштирок этди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram