ТУМАНИМИЗДАГИ САЙЁР ҚАБУЛДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ЙЎНАЛИШДАГИ МУРОЖААТЛАРИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
2024-11-29 16:31:41 39
Туманимиздаги сайёр қабулда фуқароларнинг ижтимоий йўналишдаги мурожаатлари кўриб чиқилди
Сўх туманида ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Абдуназар Салимовнинг фуқаролар учун сайёр қабули ўтказилди.
Туманнинг Янгиариқ маҳалласида ташкилланган қабул давомида 14 нафар мурожаатчининг ижтимоий йўналишлардаги масалалари мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди. Эътиборлиси, мурожаатларнинг 5 тасига шу ернинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб қилинган мурожаатлар ижроси учун масъуллар белгиланди. Шунингдек, аҳоли муаммоларини ўрганиш, очиқ мулоқот орқали фуқароларни эшитиш ва уларнинг қалбига кириб бориш, мазкур йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Сайёр қабул якунида муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ижтимоий ҳимоя тизимида олиб борилаётган инсонпарвар ислоҳотлар ва бунинг самаралари хусусида сўз юритилди. Таъкидландики, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлиб, бу амалиёт кутилганидек ижобий самара бермоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram