ЭЪТИБОР
2024-11-29 16:27:32 38
Таъкидлаш лозим, Республикамизда жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қуввталаш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Сўх тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази, туман БКМ билан ҳамкорликда ҳам ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар эътироф этишга лойиқ.
Бугун ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази томонидан Сўх тумани Соҳибкор қишлоғида яшовчи, жазо муддатини ўтаб қайтган Иабатулло Қудратуллоев хонадонига бориб, унинг ҳолидан хабар олишди.
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказий комиссияси томонидан мазкур ҳолат кўриб чиқиб, марказ томонидан 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм миқдорида моддий ёрдам пули етказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram