ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-11-29 16:07:03 48
Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
Сўх тумани прокуратураси, Ёшлар ишлари тумани бўлими ва тумандаги корхона ташкилотлар билан ҳамкорликда Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2-сектор биносида тумандаги ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш борасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Шунингдек, ёшлар томонидан берилган саволлар ва уларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди. Учрашув якунида фаъол иштирок этган ёшларга туман прокурори томонидан эсдалик совғалар топширилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram