ВОЯГА ЕТМАГАН ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТИ ВА САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ – АСОСИЙ МАҚСАД!
2024-11-29 15:50:41 43
Вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш – асосий мақсад!
Қонун устуворлиги таъминланган юртимизда аҳоли ўз ҳақ-ҳуқулари, вазифа ва мажбуриятларини мукаммал билиши ва мазкур билимларга эга бўлиши учун мунтазам ўқиб, ўрганиши лозим. Талаба ёшларни ҳуқуқий маданиятини оширишда юридик таълимни тарбия жараёнида амалга оширилиши катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкаманинг 2024 йил 27 августдаги 532-сонли қарори билан тасдиқланган дастурнинг 12-бандига асосан судьяларнинг умумий ўрта таълим мактабларида дарс ўтиши белгиланган. Қарорнинг асл мақсади ҳам давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишга қаратилган.
Туманимиздаги Демурсад маҳалласида жойлашган 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида мазкур қарор ижроси юзасидан Сўх тумани фуқаролик ишлари бўйича суди раиси Шермуҳаммад Абдуллаев иштирокида бир соатлик очиқ дарс ташкил этилди. Дарс жараёнида ўқувчиларни ҳуқуқий саводхонлик малакасини оширшига доир керакли маълумот ва тушунтиришлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
\
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram