Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯДА ДАХЛСИЗЛИК ҲУҚУҚИ КАФОЛАТЛАРИ ҚАНДАЙ?

×

 2024-11-27 14:24:30    333

PDF юклаш
Чоп этиш





Конституцияда дахлсизлик ҳуқуқи кафолатлари қандай?


Хабарингиз бор, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023-йил 1-майдан эътиборан кучга кирди. 2023-йил 30-апрел куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.

Бунга қадар 1992-йилдан буён Констититуцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган эди. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди.

Хусусан, Ўзбекистон “суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат” эканлиги ҳамда ушбу қоидаларни ўзгартириш мумкин эмаслиги белгиланди.

Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги каби нормалар билан тўлдирилди, шунингдек мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланиши давлат томонидан кафолатланиши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлиши мустаҳкамланди.

Шу каби нормалардан бири асосий қонунимизнинг Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принсипларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши 13-моддасида белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари уй-жой дахлсизлик ҳуқуқи кафолатлари таъминланиши кучайтирилди. айтиш жоизки, уй-жой дахлсизлигини қонуний асосларда кафолатлаш асосий қонунимиз даражасида белгиланиши инсон қадри учун тамойилининг ҳаётдаги тасдиғини таъминланаётганлигининг муҳим кўриниши сифатида кўришимизга имкон беради.

Қомусимизнинг мазмуни шундай нормалар билан тўлдирилиши инсон манфаатларининг ёрқин намунасидир. Конституциямизнинг 31-моддасига биноан, Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким уй-жойга унда яшовчи шахсларнинг хоҳишига қарши кириши мумкин эмас. Уй-жойга киришга, шунингдек унда олиб қўйишни ва кўздан кечиришни ўтказишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади. Уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан рухсат этилиши белгилаб қўйилди.

Бундан кўринадики, шахс ва унинг уй-жой дахлсизлигини таъминлаш, давлат олдида турган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.

Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги янги таҳрирдаги конституциянинг 32-моддасида халқчил сўзлар билан эътироф этиб қўйилгани эътиборга моликдир.


Ш.Мирзаматов - Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram