ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
2024-11-26 16:50:34 163
Фуқаролар қабули
Бугун Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Саймдмусаевнинг туман идора ва ташкилот раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонасида навбатдаги жисмоний ва юридик шахслар билан ўтказиладиган қабули бўлиб ўтди. Ташкил этилган қабулда муаммоси ва мурожаати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари бирма-бир тингланди.
Шу куни жами 17 та мурожаатлар рўйхатга олиниб уларни таҳлил қилинганда даволаниш учун моддий ёрдам масаласида 4 та, кадастр масаласида 2 та, уй-жой билан таъминлаш масаласида 3 та, электр ва табиий газ таъминоти масаласида 5 та ва яна турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг таъкидлашича, "Ҳар бир мурожаат замирида инсон тақдири ётганлигини инобатга олиб, унинг ижросига масъулият билан ёндашиш зарур".
Қабул жараёнида айрим мурожаатлар ҳал этилди, айрим мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram