ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 720 МИЛЛИОН СЎМ БЎЛГАН МИНИ-СТАДИОН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2024-11-26 16:41:27 161
Лойиҳа қиймати 720 миллион сўм бўлган мини-стадион фойдаланишга топширилди
Республикамизда инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган барча тадбирларда фуқароларнинг қадру қиммати, уларнинг шаъни ва ҳурмати мужассам. Бугун фуқароларимиз жамиятдаги барча ўзгариш ва янгиланишларда бевосита иштироокчи сифатида ўзини ва ўзлигини намоён этишаётир.
Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида қурилган янги мини-стадион бугун фойдаланишга топширилди. Мазкур мини-стадионга оид лойиҳа “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи босқичида ғолиб деб топилган.
Фойдаланишга топшириш маросимида қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча маҳалла аҳлини ушбу бетакрор кун билан табриклади. Сўнг қурувчи ташкилот вакиллари, маҳалла фаолларига туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари томонидан ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Тадбир сўнгида ёш спортчилар ва волейболчилар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди. Туман сектолари раҳбарлари ва туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида мактабнинг ҳудудида “яшил макон” умумимиллий лойиҳаси доирасида ниҳоллар ўтқазилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram