Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЁТ ЙЎЛИДА АДАШГАН ФУҚАРОЛАРНИ ТЎҒРИ ЙЎЛГА ЙЎНАЛТИРИШ – АСОСИЙ МАҚСАД!

×

 2024-11-25 16:24:33    178

PDF юклаш
Чоп этиш





Ҳаёт йўлида адашган фуқароларни тўғри йўлга йўналтириш – асосий мақсад!


Республикамизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган ишлар жараёнида ҳаётда адашган, жазо муддатини ўтаб қайтган фуқароларни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътиборр қаратилмоқда. Сўх тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма маркази бошлиғи Нишонали Иброҳимовнинг сўзларига кўра, ушбу фуқароларга амалий ёрдам беришга қаратилган ишлар бевосита ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилади.


Сўх тумани Ҳазрати Али маҳалласида яшовчи фуқаро Жамшед Ҳомиджонов ҳам унга берилган муддатни ўтаб Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддасига асосан озод этилган. Жазо муддатини ўтаб қайтганлиги сабабли туман ҳокимлиги ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказига моддий ёрдам сураб мурожаат этган.


Мурожаат юзасидан жазо муддатини ўтаб қайтган фуқаронинг шароити ҳар томонлама ўрганилди ҳамда туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев иштирокида суҳбат ўтказилди. Фуқарога энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари яъни 1 500 000 сўм миқдорда бир марталик моддий ёрдам пули берилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram