СТАТИСТИКА АГЕНТЛИГИ ISO 9001 ХАЛҚАРО СЕРТИФИКАТИНИ ОЛДИ
2024-11-15 17:22:28 145
Статистика агентлиги ISO 9001 халқаро сертификатини олди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-114-сон қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг август ойида Статистика агентлиги марказий аппаратида “Central Asia Certification” сертификатлаш ташкилотининг халқаро аудиторлари томонидан Агентлик фаолиятининг халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан халқаро сертификатлаш аудити ўтказилди.
Аудит якунлари бўйича сентябрь ойида халқаро сертификатни тақдим этилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бунинг натижасида, Статистика агентлигининг статистика фаолияти, шу жумладан, расмий статистикани тайёрлаш ва тарқатиш фаолияти “ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими” халқаро сертифакация жараёнидан муваффақиятли ўтди.
Шу муносабат билан, 2024 йилнинг 4 октябрь санасида МДҲнинг II Халқаро Статистика форумининг якунида Статистика агентлигида сифат менежменти тизимини жорий қилганлиги бўйича ISO 9001 халқаро сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Сертификатни TÜV AUSTRIA Group халқаро сертификатлаш ташкилотининг ваколатхонаси “Central Asia Certification” МЧЖ директори Халида Мухамедова тантанали равишда Статистика агентлиги директорига топширди.
Маълумот учун: “ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими” дунёдаги энг машҳур халқаро стандарт бўлиб, дунё бўйлаб 180 мамлакатлардаги миллиондан ортиқ ташкилотлар сертификатлаштирган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram